RU

Последние новости

07:30U-17 Осиё кубоги. Уч нафар футболчимиз «энг яхши» совринига эга бўлди  1 07:10U-17 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони 2:0, Фантастик ғалаба!  2 06:51Валверденинг сўнгги дақиқалардаги супер голи «Реал»га муҳим ғалабани тақдим этди  2 05:31Александр Хомяков: "ВАР билан боғлиқ ҳолат, вақт чўзилиши бизнинг зараримизга ишлагандек бўлди"  8 04:41Бундеслига. "Аугсбург" — "Айнтрахт" ўйинида дуранг, "Боруссия Дортмунд" бешта гол урилган ўйинда ғалаба қозонди, "Байер" дуранг ўйнади  0 04:23А Серия. "Интер" "Болонья"га мағлуб бўлди, "Милан" эса "Аталанта"га мағлуб бўлди  1 00:21Миржалол Қосимов: "Захирадан ўйинга қўшилган футболчилар ҳар доим ўйинни кучайтириши керак. Дориев яримта вазиятдан ҳам гол ура олди"  3 00:15Суперлига. Голларга бой ўтган баҳсда ОКМК ғалаба қозонди, "Динамо" эса қўшиб берилган дақиқаларда ғалабани илиб кетди  9 23:58Иван Бошкович: "Биз қандай ўйин намойиш этганимиз ҳеч кимга қизиқ эмас, муҳими натижа"  2 23:31РПЛ. ЦСКА ўз уйида "Крилья Советов"ни енга олмади, Файзуллаев захирадан майдонга тушди  9 23:02Вадим Абрамов: "Бундай кўп тўхталишлар мухлисларга ёқади деб ўйламайман"  18 22:51"Арсенал" бразилиялик ярим ҳимоячига қизиқиб қолди  1 22:24АПЛ. "Ливерпуль" Александер-Арнольднинг голи эвазига меҳмонда "Лестер"ни мағлуб этди  12 22:03U-17 Осиё кубоги. Ўзбекистон 9 киши қолиб чемпион бўлди  751 21:54Озарбайжон Премьер-лигаси. "Сумқайит" меҳмонда "Зира"га мағлуб бўлди, Абдихолиқов гол урди!  2

Ким тезроқ: ОФК ёки тошбақа? Олмалиқлик "Виктор Наворски"лар Новости

Ким тезроқ: ОФК ёки тошбақа? Олмалиқлик "Виктор Наворски"лар

ОКМК клуби 6 ноябрь куни Исфахон шаҳрида Осиё чемпионлар лигаси 4-тури доирасида "Сепахон" клуби меҳмони бўлиши керак эди.

Бу август ойидаги қуръа ташлаш маросимидан кейин маълум бўлганди.

2 ноябрь куни ОФК расмий сайтида 2 октябрь куни бўлиб ўтиши керак бўлган "Сепахон" - "Ал Иттиҳод" учрашувида мезбонларга техник мағлубият ёзилгани ва "Сепахон"нинг уй стадиони 3та ўйинга дисквалификация қилинганини эълон қилди. Шу боис "Сепахон" - ОКМК учрашуви 6 ноябрь куни Исфахон эмас Теҳрон шаҳридаги "Озоди" стадионда ўтиши белгиланди. Энг қизиғи худди шу куни "Озоди" стадионида "Нассажи" - "Навбаҳор" учрашуви бўлиб ўтиши керак. ОФК вазиятдан чиқиш учун ўйинлар орасини узайтириб қўйди холос.

Олмалиқнинг ОКМК клуби аввалги режа бўйича 4 ноябрь куни тонгда Тошкентдан Дубайга, у ердаги аэропортда бир неча соат бўлиб, Дубайдан Исфахон шаҳрига учиши керак эди. Яъни 4 ноябрь куни тунда жамоа Исфахонда бўлиши керак эди. Қайтиш эса учрашувнинг эртасига, яъни 7 ноябрь куни тонгда Исфахондан Дубайга, Дубайдан Тошкентга учиб келиши лозим эди. Шунда клуб 7 ноябрдан 8 ноябрга ўтар кечаси Тошкентга етиб келарди. Кейин Қосимов шогирдлари 12 ноябрь куни Қарши шаҳрида ОКМК Ўзбекистон кубоги финал учрашувида "Насаф"га қарши майдонга тушишади.

ОФКнинг ўйинга 4-5 кун олдин эълон қилган қароридан кейин Олмалиқ шаҳри жамоасининг режалари анчайин ўзгариб кетди.

Август охирида ОКМК Исфахонга бориши маълум бўлгач аввалдан 40 кишилик делегация учун авиачипталар харид қилинган. Қўшимчасига Исфахон шаҳридаги меҳмонхоналардан бири банд қилинган ва ҳаттоки 50 фоиз тўлов ҳам қилинганди. Август ойи ўртасида ўз майдонида "Ал Сиб" клубини мағлуб этган ОКМК 7 кундан кейин Қатарга бориши керак эди. Ўшанда авиачипта топишда муаммога дуч келгани боис Олмалиқ клуби Тошкент-Дубай-Шаржа-Доха йўналишида Қатар пойтахтига етиб борганди. Бу сафар авиачипталар анча барвақт харид қилингани бежиз эмас.

ОФКнинг қарори эса ОКМКга ҳам молиявий, ҳам маънавий зарба бўлди. Дубай-Исфахон ва Исфахон-Дубай авиачипталари шунчаки куйиб кетди. Исфахон шаҳридаги меҳмонхона учун қилинган 50 фоиз тўлов ҳам куйди. Дубайдан Теҳронга учиш керак бўлиб қолди. Қисқа фурсатда Дубайдан Теҳронга 40та чипта топиш қийин масала эканини барча билса керак. Шу боис ОКМК Дубайда қўшимча бир кун қоладиган бўлди ва ўз-ўзидан БАА учун транзит виза қилдирилди. Виза олганлар билади, бу оддий ва тез битадиган иш эмас. 40 кишига айниқса. Тасаввур қилинг, агар БАА транзит визаси олинмаганида жамоа делегацияси Дубай аэропортидан ташқарига чиқа олмасди ва 1 ярим сутка аэропортда қолишига тўғри келарди. "Терминал" фильмидаги Виктор Наворски ёдингиздами?

Дубайдаги меҳмонхона харажатлари қўшилди, қўшимчасига ўйин бўладиган шаҳарга режадагидан бир кун кейин, яъни баҳсдан бир кун олдин етиб бориладиган бўлди.

Клуб вакиллари ҳали-ҳамон (4 ноябрь куни) Теҳронда айнан қайси меҳмонхонага боришини билишмайди. Дубайдан туриб Теҳрондаги меҳмонхоналар билан музокара ўтказилмоқда.

Тўғри ОКМКнинг ОЧЛда гуруҳдан чиқиш имконияти жуда камдир, аммо ОФК клубни қандай ҳолатга тушириб қўйганини тасаввур қилдингиз деб ўйлаймиз. Юқорида ёзганимиздек клуб 12 ноябрь куни Ўзбекистон кубоги финалида майдонга тушиши керак. Ушбу ўйинда ғолиб бўлган клуб кейинги йил ОЧЛга йўлланма олишини билсангиз керак.

Шундай қилиб, ОКМК Теҳронга 5 ноябрь куни маҳаллий вақт билан 14:30да етиб боради. Ўйин эртаси куни маҳаллий вақт билан 21:30да (Тошкент вақти 23:00) бошланади.

Эътиборлиси "Сепахон" - "Ал Иттиҳод" учрашуви бўйича якуний қарор 1 ноябрь кунги тартиб-интизом ва этика қўмитаси йиғилишида эълон қилинди. ОФК бу қарорни 2 ноябрь куни кечки пайт ўз расмий сайтига жойлади. Матбуотда бу қарор 3 ноябрь куни тонгда пайдо бўла бошлади.

Қизиғи "Сепахон" - "Ал Иттиҳод" учрашуви аслида 2 октябрь куни ўтказилиши керак эди. ОФК тартиб-интизом ва этика қўмитаси 13 октябрь куни ҳам йиғилиш ўтказган ва унда 3 октябрь кунги ОЧЛ баҳсларидаги вазиятлар бўйича ҳам қарор чиқарилган. Тўғри "Сепахон" - "Ал Иттиҳод" ўртасидаги муаммо анча жиддий ва чуқур ўрганиш талаб этиларди, бунга бир ой вақт кетди. Таққослаш учун, Ўзбекистон U-20 терма жамоаси ҳужумчиси Шаҳриёр Жабборов 1 ноябрь куни ОФК вакиллари билан онлайн тарзда мулоқот қилди ва футболчини 4 йилга четлатиш қарори ўша куннинг ўзидаёқ қабул қилингани эътиборга молик. Яъни қайсидир ўйинга техник мағлубият ёзиш учун 1 ой керак экан, қайсидир футболчини 4 йилга дисквалификация қилиш учун нечадир соат ҳам етарли экан.

Бизнинг кўплаб футбол мухлисларимиз тахминан шундай:
- Олмалиқ "Сепахон" билан қачон ўйнаркан?
- 6 ноябрь куни кечаси 11да.
- Спорт қўярканми? "Сепахон" буёда 3та урганди, ўзидаям шунча урса керега?

Ўша мухлислар 6 ноябрь куни 23:00да ТВни ёқади ва "Сепахон" - ОКМК учрашувини кўришни бошлашади. Олмалиқ шаҳри жамоасига қаначлик машаққат билан Исфахон эмас Теҳрон шаҳрига етиб борганию, меҳмонхона муаммоси, режаларнинг ўзгариб кетгани ҳақида ўйламайди. Шунчаки ТВ пультини босади ва футбол томоша қилишни бошлайди. Ўша мухлисларнинг аксарияти ОФК нуфузли, тартибли ва қатъий ташкилот деб ўйлайди холос. Чунки стадион четидаги баннерлар чиройли, бир текис терилган, ўйиндан олдиги матбуот анжуманида мураббийлар столидаги тўп ҳам тўғри жойлаштирилган.


Сепахан

Farshad Ahmadzadeh - 8', Reza Asadi - 59', Mohammadjavad Hosseinnejad - 60', Мохаммед Горбани - 62', Рамин Резаэян - 71', Issa Alekasir - 79', Shahriar Moghanlou - 82', Issa Alekasir - 87', Mohammadjavad Hosseinnejad - 90'

Лига чемпионов АФК. Группа C . Тур 4

06/11/2023, 23:00

0
:
9
Завершен

АГМК

45'
90'
8'  Farshad Ahmadzadeh
59'  Reza Asadi
59'  Ehsan Pahlavan
60'  Mohammadjavad Hosseinnejad
60'  Farshad Ahmadzadeh
62'  Мохаммед Горбани
62'  Reza Asadi
70'  Reza Asadi (Issa Alekasir)
70'  Мохаммед Карими (Бриан Дабо)
70'  Milad Zakipour (Aria Yousefi)
71'  Рамин Резаэян
79'  Issa Alekasir
81'  Farshad Ahmadzadeh (Shahriar Moghanlou)
81'  Ehsan Pahlavan (Arshia Sarshogh)
82'  Shahriar Moghanlou
82'  Issa Alekasir
87'  Issa Alekasir
87'  Mohammadjavad Hosseinnejad
90'  Mohammadjavad Hosseinnejad
90'  Aria Yousefi
37'  Bakhtiyorjon Kasymov
46'  Санжар Турсунов (Oybek Rustamov)
66'  Akramjon Komilov
72'  Мартин Боакье (Asilbek Umirzakov)
72'  Khurshid Giyosov (Виталий Денисов)
86'  Mirjamol Kasimov (Murat Ermatov)
88'  Mukhammadanas Khasanov (Sirozhiddin Bashriddinov)

Автор : Narzulla Saydullayev
Рейтинг: -9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика