RU

Последние новости

00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  0 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  17 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  4 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  1 22:50Асрор Алиқулов: "Шўртан"да ким ишламасин ёки клубимизга ким алоқадор бўлмасин ҳамма ғалабани кутаётганди"  0 22:45Суперлига. "Шўртан" – ОКМК 4:3  0 22:28Миржалол Қосимов: "Агар имкониятим бўлганида футболчилар миясига кириб иккинчи таймга нима хаёлда чиқишганини билган бўлардим"  4 22:10Гвардиола Родри ва Холанднинг ҳолати ҳақида маълумот берди  0 21:53Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалаба қозонди  0 21:31"Шўртан" 4 ой деганда ғалабага эришди  2 21:13Нидерландиялик мутахассис "Бунёдкор" футбол академиясига ташриф буюрди  1 20:51БАА. "Бани Яс" дуранг қайд этди, Шукуровдан ассист  2 20:29Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди  44 19:59"Реал" Хаби Алонсо хоҳишига биноан "Энфилд"да жамоавий машғулот ўтказмайди  20

Улуғбек Бақоев: "Ким терма жамоадан чақирув олса, ўша футболчи учун хурсанд бўламан" Новости

Улуғбек Бақоев: "Ким терма жамоадан чақирув олса, ўша футболчи учун хурсанд бўламан"

Coca Cola Ўзбекистон Кубоги 1/8 финалида "Локомотив" устидан қозонилган ғалабадан сўнг "Сўғдиёна" бош мураббийи Улуғбек Бақоев ўз фикрларини билдириб ўтди.


- Ўйин ҳақида

- Қийин ўйин бўлишини билгандик. Кубок ўйини бўлгани боис сизда фақат битта имконият бўлади. Тўғрисини айтсам, ўйин олдидан ҳаяжон бор эди. Йигитларга самарали ҳатакатларни амалга оширганликлари ва ғалаба учун раҳмат айтаман. "Локомотив" пенальтидан гол урганида ўйин тақдири ўзгариб кетган бўларди. Бу руҳий тарафдан ҳам ўз таъсирини кўрсатди деб ўйлайман. "Локомотив" кетма-кет иккинчи ўйиндирки охирги дақиқаларда гол ўтказиб юбормоқда, албатта, бу психологик жиҳатдан қийин. Уларга кейинги ўйинларда омад тилайман.

- Кубок ўйини чемпионат баҳсларидан фарқ қилади. Бугун шу сезилдими?

-  Йўқ, бугун фарқ сезилмади. Бир-бирига муносиб жамоалар ўйин ўтказишди. Эсингизда бўлса, чемпионатда 0:0 ўйнаган эдик. Ўшанда ютишимиз ҳам, ютқазишимиз ҳам мумкин эди. Бугун ҳам шундай бўлди. Ўйин тенг курашлар остида кечди.

- "Сўғдиёна"нинг Ўзбекистон кубогидаги мақсади?

- Мақсадимиз – имкон қадар охиригача бориш. 

- Жавоҳир Қаҳрамоновнинг ўйини ҳақида қандай фикрдасиз? Умуман олганда, "Сўғдиёна"нинг қайси ўйинчиларини терма жамоа даражасида деб айтоласиз?

- Биласизми, кимнидир мақташ ёки ерга уриш ниятим йўқ. Мен учун ҳамма бир хил. Ким терма жамоадан чақирув олса, ўша футболчи учун хурсанд бўламан. Футболчиларимиз терма жамоада муносиб ўйин кўрсатишлари учун улар билан астойдил ишлашга уринамиз.

- Чорак финалда "Насаф" рақиблик қилади. Қандай ўйин кутяпсиз?

- Кейинги ўйинимиз "Қизилқум" билан бўлади. Аввал ўша ўйинга тайёрланамиз, кейин бошқа ўйинларга.

- Ўйин пайтида қўшимча бўлимларга тайёр турганмидингиз?

- Ҳа, ўйин вақтида ҳам, ўйингача ҳам бунга тайёр тургандик.

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика