RU

Последние новости

21:54Рустам Лутфуллин бошчилигидаги ўзбекистонлик ҳакамлар ЖЧ-2026 саралаш учрашувига тайинлов олди  1 21:31Рўзиқул Бердиев икки марта жаримага тортилди – ЎФА Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  11 21:08ПСЖ – "Боруссия Д" учрашуви бош ҳаками ўйин якунлангандан сўнг йиғлаб юборди  8 20:45Тухель "Реал"га қарши ўйин ҳақида: "Ҳамма нарса бўлиши мумкин. Бу "Бавария" учун охирги имконият"  5 20:21Анчелотти "Бавария"га қарши ўйин олдидан фикр билдирди  6 20:03Футзал. ОКМКдан йирик ғалаба  0 19:43Футзал. "Локомотив" "Динамо"ни мағлуб этди  1 19:07"Навбаҳор"дан 3, "Насаф", "Пахтакор" ва "Сурхон"дан 2 нафардан. Суперлига 6-тур рамзий терма жамоаси  6 18:42Суперлига. 6-тур футболчиси - Зоран Марушич  1 18:27"Футбол олами". "Андижон" ва "Нефтчи" юта олмади, "Навбаҳор"да йирик ғалаба. 6-тур ҳақида ҳаммаси  0 18:13Суперлига. 6-тур голи муаллифи - Одил Ҳамробеков  4 17:55Суперлига. 6-тур мураббийи - Рўзиқул Бердиев  1 17:30Суперлига. 6-тур дарвозабони - Дилшод Йўлдошев  1 16:45Про лига. 7-тур учрашувларини бошқарадиган ҳакамлар маълум  0 16:22Суперлига. 7-тур ўйинларининг бошланиш вақтлари эълон қилинди  2

Ким Санг Сик: "К-1 Лига шарафини ҳимоя қилиш учун боримизни берамиз" Новости

Ким Санг Сик: "К-1 Лига шарафини ҳимоя қилиш учун боримизни берамиз"

Хабарингиз бор, эртадан пойтахтимиз Осиё чемпионлар лигаси «H» ва «I» гуруҳи учрашувларига мезбонлик қилади.

Бугун дастлабки тур баҳслари олдидан «Бунёдкор» стадионида «H» гуруҳ жамоалари бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда "Чонбук Моторс" клуби бош мураббийи Ким Санг Сик ва футболчи Хон Жон Хо фикрларини билдириб ўтди.

"ОЧЛда ҳар мавсум иштирок этиш биз учун катта шараф ҳисобланади. Биринчи ўйин доим қийин ўтади. Биз эртага энг яхши ўйинимизни намойиш қилишга ҳаракат қиламиз. Ҳар бир учрашувда фақат ғалаба учун майдонга чиқамиз",- дейди Ким Санг Сик.

"Мен ўзимни яхши ҳис қилмоқдаман. Бу ерга мослашиш яхши кетяпти. Бир ҳафтадан бери машғулот ўтказмоқдамиз. Ўйламанки, эртага ғалаба қозонишни уддасидан чиқамиз",- дейди Хон Жон Хо.


- Жамоа ўтган мавсум ОЧЛда муваффақиятли иштирок эта олмаганди. Бунинг сабаби нимада эди? Жорий йилги мусобақада қандай мақсадлар қўйилган?

- Ўтган йили Қатарда ўтказилган мусобақага чемпионатимизни энди якунлаб борган эдик. Шунингдек терма жамоа йиғинлари сабаб таркибимиз тўлиқ бўлмаганди. Бу йил эса вазият бошқача. Тошкентга иложи борича барча футболчиларимизни олиб келдик. Ҳаммасини ҳолати яхши. ОЧЛда чемпионатимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиш учун боримизни берамиз.

- Рақиб жамоа "Чианграй Юнайтед" ҳақида фикрингиз қандай? 

- Рақиб иштирокидаги кўпгина учрашувларни кузатдим. Жуда яхши шаклланган жамоа. Таркибида маҳоратли ва  исталган вазиятни голга айлантирадиган футболчилар бор. 


Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика