RU

Последние новости

00:44"Барселона" Рэшфордни 30-35 млн еврога сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлади. МЮ 50 млн хоҳлаганди  1 00:12"Реал" ярим ҳимоячисини 20 млн еврога сотмоқчи  0 23:27Икки футболчи "Машъал" билан хайрлашди  0 22:53Ўзбекистон U-23 ўртоқлик ўйинида "Бунёдкор" билан дуранг ўйнади  3 22:16Эшитдик-да! "Андижон"ни тарк этган дарвозабон Тошкент клубига ўтмоқда  1 22:04"Шўртан" 7 та гол урилган ўйинда амалдаги чемпион "Насаф"ни мағлуб этди  2 21:28"Хоразм" августдан бошлаб уй ўйинларини вақтинча Олмалиқда қабул қилади  6 20:57Шкриньяр "Фенербахче" билан 4 йиллик шартнома имзолайди  1 20:21"Пахтакор" ва "Локомотив" ўртасидаги назорат ўйинида тўртта гол урилди  4 19:57"Нефтчи" футбол клубининг қароргоҳида очилиш маросими бўлиб ўтди  15 19:28Рэшфорд "Барселона"га ўтиш арафасида  6 18:55"Реал" икки футболчи билан шартномани узайтирмоқчи  0 18:25Муҳаммадали Ғиёсов "Нефтчи" билан хайрлашди  6 17:50"Манчестер Сити" юлдузи "Галатасарой"га ўтиши мумкин  0 17:15"Реал" Родригони 100+ млн еврога сотишга тайёр. Футболчига АПЛнинг икки клуби қизиқиш билдирмоқда  13

Ким кучлироқ: Ўзбекистонми ёки Қозоғистон? Новости

Ким кучлироқ: Ўзбекистонми ёки Қозоғистон?

Шу саволга жавоб излаб кўрамиз ва икки давлатни футбол миқёсида солиштириб чиқамиз.

16 ноябрь, чоршанба куни Тошкентда Ўзбекистон ва Қозоғистон терма жамоалари ўзаро баҳс олиб боришади. Бу ўйин узоқ вақтдан бери марказий осиёлик футбол мухлисларини ўйлантириб келаётган саволга жавоб беради – ким кучлироқ?

Айни пайтда Championat.asia нашри ҳар икки давлат футболи қай даражада ривожланганини ўрганиб чиқди.

Таркиблар қиймати

Келинг, энг аниқ нарсалардан бошлайлик - масалан, таркибларнинг нархи.

Тransfermarkt портали маълумотларига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси таркиби 27,2 миллион еврога тенг. Қозоғистон терма жамоасининг таркиби эса 15,7 миллион еврога баҳоланмоқда. Ўзбекистон терма жамоасининг деярли икки баробар устунлиги!

Ўзбекистон – Қозоғистон – 1:0



Легионерлар сони

Яна бир кўрсаткич легионерлар сони билан боғлиқ. Хориж чемпионатларида қанча кўп ўйинчи ўйнаса, терма жамоанинг мавқеи шунчалик юқори бўлади.

Биз Европада ўйнаётган футболчиларни ҳисобга олдик. Қозоғистонда улардан иккитаси бор - Нурали Алип ва Бахтиёр Зайнутдинов. Ўзбекистонда Элдор Шомуродов, Ҳожимат Эркинов, Отабек Шукуров ва Бобур Абдихолиқов бор. Шунингдек, яқин вақтгача РПЛ клублари шарафини ҳимоя қилиб келган Остон Ўрунов ва ушбу йиғинга маълум сабабларга кўра Ўзбекистон миллий терма жамоасига чақирилмаган Иброҳимхалил Йўлдошевни ҳам қўшишингиз мумкин. Бунда Қозоғистонда тўп тепаётган Игорь Сергеев ҳақида гапирмаса ҳам бўлади. Ҳар ҳолда устунлик яна Ўзбекистон томонида.

Ўзбекистон – Қозоғистон – 2:0


ФИФА рейтинги

Тўғридан-тўғри футболнинг ривожланиш даражасини ФИФА рейтинги кўрсатади. Ўзбекистон 77-ўринда – МДҲ давлатларидан фақат Украина (27) ва Россия (33) юқорироқ. Қозоғистон Грузия (78), Арманистон (93), Қирғизистон (95) ва Беларусни (97) ортда қолдириб, 113-ўринни эгаллаб турибди.

Ўзбекистон – Қозоғистон – 3:0



Маҳаллий чемпионат даражаси

Маҳаллий чемпионат қанчалик ривожланганлиги ҳам ниҳоятда муҳим. Энг объектив мезон - бу лигада иштирок этаётган футболчиларнинг баҳоси.

Бу ерда Қозоғистон бироз устунликка эга: ҳозирда ҚПЛда ўйнаётган футболчиларнинг бозор қиймати – 87,5 миллион евро. Ўзбекистон Суперлигасида эса бу кўрсаткич бироз пастроқ – 81,8 миллион евро.

Ўзбекистон – Қозоғистон – 3:1


Клубларнинг халқаро майдондаги муваффақиятлари

Қозоғистон клублари жорий еврокубокларда қатнашмаяпти. "Қизил-Жар" УЕФА Конференциялар Лигаси саралашининг учинчи босқичида Кипрнинг АПОЭЛ жамоасига имкониятни бой берган бўлса, "Тобол" Европа Лигаси саралашининг биринчи босқичида "Ференцварош"ни мағлуб эта олмади.

Ўзбекистонга келадиган бўлсак, "Сўғдиёна" ОФК Кубоги ярим финалига қадар етиб бориб, "Куала-Лумпур"га имкониятни бой берди, "Насаф" эса Осиё Чемпионлар Лигаси плей-офф босқичига чиқди. "Пахтакор" ҳам қатнашди, аммо гуруҳ босқичидаёқ мусобақадаги иштирокини тўхтатди.

Албатта, Европа турнирлари Осиё турнирларидан юқори баҳоланади. Биз Чемпионлар Лигаси Осиёникидан анча кучли эканлигини тушунамиз. Бироқ ОЧЛни Европа Лигаси ёки ҳеч бўлмаганда УЕФА Конференциялар Лигаси билан солиштириш мумкин. 

Ўзбекистон – Қозоғистон – 4:1


Мухлислар ташрифи

Мухлисларнинг футболга қизиқиши ҳам муҳим омил. Бу ерда биз чемпионат ўйинларига ўртача ташриф каби кўрсаткични баҳолаймиз.

Тransfermarkt маълумотларига кўра, 2022 йилги мавсумда ҚПЛ ўйинларига ўртача 3432 киши ташриф буюрган. Суперлигада деярли бир хил кўрсаткич бор - 3,425. Фарқ унчалик катта эмас, шунинг учун бу ерда ҳар бир жамоага бир баллдан ажратамиз.

Ўзбекистон – Қозоғистон – 5:2



Албатта, кўплаб бошқа омилларни ҳисобга олиш керак, аммо уларнинг барчаси субъектив бўлади. Биз қандайдир рақамли асосга эга бўлган нарсага таяндик. Рақамлар, сиз билганингиздек, ёлғон гапирмайди.

Якуний ҳисоб – 5:2, Ўзбекистон фойдасига. Келинг, чоршанба куни "Пахтакор" стадиони таблосида қандай ҳисоб бўлишини текшириб кўрамиз.


Николай Егоричев

Рейтинг: +21   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика