RU

Последние новости

02:20Ироқ. Темиров гол урган ўйинда "Арбил" дуранг ўйнади  0 01:02Футзал. Осиё чемпионати бошланди  0 00:58"Ювентус" Сенесини сотиб олмоқчи. Футболчига "Барселона" ва "Атлетико" ҳам даъвогар  0 00:34"Атлетико" Горетцканинг агентлари билан музокара ўтказмоқда  0 00:06Андре Онана собиқ жамоасига қайтиши мумкин  1 23:35Тэмми Абрахам расман АПЛга қайтди  5 23:05Моуринью: "Арбелоа энг севимли ўйинчиларимдан бири эди. Унга босим бегона"  3 22:35"Бунёдкор" назорат учрашувида Косово клубига мағлуб бўлди  0 22:27Эрон. "Трактор" ва "Истиқлол" ўз учрашувларида ғалаба қозонишди  1 21:41Эндрик: "Бу ҳали бошланиши"  0 21:22"Челси" қишдаёқ Стерлинг билан хайрлашишга қарор қилди  0 20:32Пьянич расман фаолиятини якунлади. У Қозоғистон клубига ўтмайди  4 19:53"Бухоро" Руминия жамоаси билан дурангга рози бўлди  2 19:32Ўзбекистон U-16 термаси "Бунёдкор" U-19 жамоасидан устун келди  3 19:13Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Хитойга етиб борди  9

Ким келса ҳам тезроқ келсин... Новости

Ким келса ҳам тезроқ келсин...

Сал аввалроқ ЎФФ сайти миллий терма жамоамизни бошқариши мумкин бўлган номзодлар рўйхатини маълум қилди.

Рўйхатдан ўрин олган мураббийларнинг ҳаммаси хорижлик. Бу кундек равшан, негаки терма жамоамизнинг навбатдаги бош мураббийи хорижлик мутахассис бўлади. 

Кенгайтирилган рўйхатдан Дан Петруску (Руминия), Славолюб Муслин (Сербия), Миодраг Радулович (Черногория), Анджелио Алессио (Италия), Бернд Шторк (Германия), Бранко Иванкович (Хорватия), Славен Билич (Хорватия), Вальтер Маццари (Италия), Берт ван Марвейк (Голландия) кабилар ўрин олган. 

Ушбу хабар вақтида чиққани яхши бўлди, негаки кўпчилик ишқибозлар томонидан терма жамоамиз бош мураббийи масаласи нима бўлди, ўзи номзодлар борми каби саволлар тинмай янграётганди. Шундай экан, энди бемалол айтсак бўлади, ҳар ҳолда номзодлар бор, энди гап бош мураббийни аниқлаб олишда.

Терма жамоамизнинг навбатдаги бош мураббийи айнан шу рўйхатдагилардан бири бўладими ёки умуман бошқа одамми, бу ҳақда бир нарса дейиш қийин. Чунки футболда исталган воқеа юз бериб қолиши мумкин. Балки рўйхатда бўлмаган умуман бошқа шахс терма жамоамизни бошқариши мумкин. 

Бизни эса янада кўпроқ қизиқтираётган масала шу: ким бўлса ҳам тезроқ кела қолса яхши. Аммо гап бу ерда шошма-шошарликка йўл қўйиб, дуч келган мураббийни олиб келиш ҳақида кетмаяпти. Фақат янги мураббий йил охиригача аниқ бўлса яхши бўларди. 

Чунки мавсум тугаяпти ва декабрь ойида тўлиқ кейинги йил режасини ишлаб чиқиш лозим бўлади. Тақвим тузилаётганда эса бош мураббий ҳам шу ерда бўлгани маъқул. У тақвим билан танишади, ФИФА кунларига қарайди, терма жамоамизнинг Осиё чемпионатигача тайёргарлик режасини белгилаб чиқади. 

ЎФФ бош мураббийсиз ҳам кейинги йил тақвимини тузади, лекин мураббий кейинроқ тайинланса балки унга қайсидир кун керак бўлиб қолиши мумкин, бу эса олий лига тақвимида яна ўзгариш бўлишига сабаб бўлади. Шу боис биз хоҳлардикки, ЎФФ тезроқ бирорта мураббий билан шартнома имзолаб, 2018 йил тақвимини ва тайёргарлик режаларини биргаликда тузиб чиқса. 

Янги мураббий учун жамоанинг Осиё Кубогига ҳозирлик жараёнини белгиланган тартиб асосида тузиб чиқиш бирламчи иш ҳисобланади. Бу таркиб ва тактикани аниқлаб олишдан ҳам муҳим. ЎФФ айнан кимни олиб келиши ҳозирча маълум эмас. Фақат ЎФФ ўз талабларига мос келадиган мураббийни қидираётганини биламиз. 

ЎФФнинг талаблари қандай билмади-гу, лекин мухлислар талаби кундек равшан: келаси йил БААда ўтказиладиган Осиё Кубогида камида ярим финалга қадар етиб бориб, ҳеч бўлмаганда учинчи ўрин билан қайтиш. 2022 йилги жаҳон чемпионатигача ҳали анча вақт бор, шу боис футболда бирданига олдинга катта сакраш қилмасдан ҳар бир ишни босқичма-босқич амалга оширган маъқул.

Автор : Xayrulla Xoliqov
Рейтинг: -129   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика