RU

Последние новости

18:31Собиқ ҳакам Буррул «Реал»нинг иккинчи пенальтиси ҳақида: «Нотўғри белгиланган. Ўйинчи йиқилди, қўл ҳаракати табиий»  1 17:52"Аркадағ" - "Андижон". Таркиблар маълум бўлди  15 17:29"Қизилқум" майдондан чиқишни хоҳламаган футболчи билан шартномани бекор қилди  8 17:15Қайси клуб ҳозирги таркиби учун энг кўп пул сарфлаган?  3 16:50Пролига 15-турида ишловчи расмийлар  0 16:21Осиё томон йўлга чиқиш навбати "Андижон"га — ОФКнинг клублар мусобақаларида қатнашган барча ўзбек клублари  13 16:06"Реал" юлдузларидан бири 1.5 ойга сафдан чиқди  5 16:00Биринчи лига 15-турида ишловчи расмийлар  0 15:20"Насаф"нинг ОЧЛдаги 9-мавсуми бошланди  10 15:20Туғилган кун муборак, ўзбек футболи қироли — Миржалол Қосимов!   251 14:50"Реал" Чемпионлар лигасида пенальтилар сони бўйича рекордчи бўлди  12 14:33Ямал "Барселона"нинг қайдномасига киритилмади  0 13:49Шерзод Эсанов - "Динамо-Брест" футболчиси  6 13:22ЧЛ плей-оффида "Бенфика"га ютқазган Моуринью энди шу жамоани бошқаради  3 13:01Собиқ ҳакам "Реал"нинг иккинчи пенальтиси ҳақида: "У қўлини бошқа ерга қўя олмасди"  19

Ким Чанг Бок: "Ўзбекистонда мураббий ўзгарди, демак тактика ҳам ўзгарган" Новости

Ким Чанг Бок: "Ўзбекистонда мураббий ўзгарди, демак тактика ҳам ўзгарган"

Ўзбекистон - КХДР учрашувидан олдинги матбуот анжуманида дастлаб меҳмонлар устози иштирок этди.

"Эртанги баҳс иккала жамоа учун ҳам муҳим ҳисобланади. КХДР - Ўзбекистон учрашувдан сўнг жуда катта вақт ўтди. Бу ўйинга жуда жиддий тайёргарлик кўрдик. Биз мана шу тайёргарликни яхши бўлганини исботлаш учун Ўзбекистонга келдик", - дейди КХДР бош мураббийи Ким Чанг Бок.

- Жаноб мураббий, Ўзбекистон терма жамоасини қанчалик ўргандингиз? Баҳрайн ва Филиппинга қарши ўйинларнинг видеоларини кўрдингизми?

- Ўзбекистоннинг КХДРга қарши ўйинидан сўнг терма жамоаингиз таркибида ўзгаришлар содир бўлди. Жамоага 15, 16, 19-рақамли футболчилар келиб қўшилишди. КХДРдаги баҳсда асосан фахрий футболчилар ўйнаганди. Баҳрайн ва Филиппинга қарши учрашувларда эса кўплаб ёшлар ўйнаганини кўрдим. Уларнинг кучлари 90 дақиқага етмоқда. Бу шахсий фикрим. 

- Ўзбекистоннинг кучли ва кучсиз томонларини айта оласизми?

- Терма жамоанинг кучли ва кучиз томонларини айтмаган бўлардим. Аввалги жамоада урғу кўпроқ майдоннинг марказига бериларди. Ҳозир эса тезкор ҳаракат қилиб ҳужумга ўтишга уринмоқда. Жамоада бош мураббий ўзгарди, демак тактика ҳам ўзгаргани аниқ. Бундан ташқари Ўзбекистоннинг устунлиги мухлисларда бўлади. Эртага стадионга кўплаб мухлислар келиши мумкин. Агар бунга қарши чора топа олсак яхши натижага эриша оламиз.

- Нима учун КХДР табиий майдонларга эга бўла туриб ЖЧ-2018 саралаш ўйинларини сунъий майдонларда ўтказмоқда. Бу рақибларга қарши ўзига хос тактиками?

Бу саволга КХДР халқаро муносабатлар бўйича мутахассис жаноб Че жавоб берди: Бизнинг иқлимга табиий майса тўғри келмайди. Тўғри бизда табиий майдонлар бор, аммо бу стадионлар ФИФА томонидан қабул қилинмайди. Бу сунъий майдон ФИФА томонидан расман қабул қилинган. Шу сабабли ҳам рақибларни Пьёнгянгдаги ўйингоҳда қабул қилаяпмиз.

- Эртага КХДРни дуранг қониқтирадими?

- Агарда биз эртага дурангга эриша олсак техник томондан қониқарли натижа бўлади. Сабаби уйда Ўзбекистонни мағлуб этганмиз, сафарда эса дуранг. Бу техник томонлама бизга устунлик беради.

- Жаноб мураббий, сиз ўз мураббий фаолиятингизда янгиликлардан фойдаланиб турасизми ёки одатий материаллардан фойдаланасизми?

- Рақибларни ўрганиш борасида янги технологиялар бўйича футбол Федерациясида шундай бўлим бор. Асосан видеоматериаллар орқали рақибларни ўрганамиз. Мураббий ўйинларни кўриб ўзи тактика тузиб чиқади. 


Нарзулла Сайдуллаев

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика