RU

Последние новости

20:53Париж-2024. Испания терма жамоаси биринчи бўлиб плей-оффга чиқди  5 20:22"Манчестер Юнайтед" испаниялик футболчига қизиқмоқда  1 19:56"Барселона" Уильямс учун кутилганидан 4 млн. евро кўп пул тўлаши керак  2 19:22ФИФА Аргентинанинг эътирозига жавоб берди  4 18:52Ҳусниддин Ғофуров - "Қўқон-1912" футболчиси  3 18:29Париж-2024. Ўзбекистон - Миср 0:1 (матнли трансляция)  229 18:24Биринчи даврада "Бунёдкор"да ўйнаган футболчи Босния ва Герцеговина клубига ўтди  1 18:00Ўзбекистон ўйнайдиган "Божуар" стадиони баҳсга тайёр  7 17:50Доминикан Рес. - Испания. Асосий таркиблар эълон қилинди  17 17:13Магуайр: "МЮни яна муваффақиятли қилиш вақти келди"  4 17:03Эндрик таништирув маросимига 43 минг мухлис келди  1 16:36Эндрик таништирув маросимида йиғлаб юборди ва "Реал" эмблемасини ўпди  6 15:59МЮ футболчиси ўтирган машинага маст ҳайдовчи урилди  2 15:18Ўзбекистон олимпия терма жамоасида Йўлдошев ўрнига бошқа футболчи қайдномага киритилди  20 14:56"Барселона" энди шортларга ҳам реклама ёпиштиради  2

Киллер — Килиан! Новости

Киллер — Килиан!

Биласизми, “Олтин тўп”нинг бўлажак эгаси ҳозир Парижда ва у Неймар эмас.

Мбаппе нафақат бу мукофотга эгалик қилиши, балки бутун дунёни ларзага солиши мумкин.

Бугунги кунга келиб, гап Килиан Мбаппе ҳақида кетганда, футбол мухлисларининг аксариятида бу футболчи узоқ вақтдан бери тўп тепаётгандек, юлдузлар қаторига мустаҳкам ўрнашиб олгандек ва шубҳасиз жаҳон даражасидаги ўйинчидек туюлиши табиий ҳолга айланиб бормоқда. Эътиборлиси, француз йигити бунинг барчасига бор йўғи 19 ёшида эришди. Биз эса баъзан 24 ёшга кириб улгурган йигитларни келажаги бор, умидли ёшлар қаторига қўшиб қўямиз. Ундай фикрласак, Мбаппе захирасида яна беш йил (!) бор.

Бугун эртами-кечми Килиан “Олтин тўп”га эга чиқиши сабаблари ҳақида сўз юритамиз.


Ёши

Кўплаб ёш ўйинчилар фаолиятининг дастлабки қисмида «порлаган» бўлсаларда, кейинчалик журъатсизликми ё шашти пасайибми иқтидорларини намоён эта олмай, қаергадир “йўқолиб” қолишган. Балки шу сабабданми, Мбаппега ҳам аввалига кўп ҳақ тўлашга бироз ҳадиксирашди. Бироқ, Мбаппе “Монако”да ўйнаб, ўзини йўқотиб қўйгани йўқ ва “Луи II” стадионида улғайди. Ҳаттоки, ПСЖга ўтганда ҳам, «талтайиб»кетмади ва имкони борича ўз устида ишлади. Агар келажакда қандайдир жиддий жароҳат олмаса, у янада юксалиши учун ҳозирча ҳеч қандай тўсиқ кўринмаяпти. У ҳали анча ёш эканини ҳисобга олсак, «Олтин тўп»га сазовор бўлиши учун вақти ҳали етарли. Бунинг учун Киллиан ҳаракатларининг бирортаси муваффақият билан якунланиши шарт. “France Football” мукофотни топширишда ўз миллат вакилларидан доим четга чиқишга ҳаракат қилади. Лекин шунга қарамай, 2017 йилнинг номзодлар рўйхатида Мбаппе юқори поғоналардан бирини эгаллади.


Совринлар

Мбаппе ПСЖ клубига ўтишда бир неча мақсадни кўзлаган эди. Биринчидан, молиявий аҳволини яхшилаш. Иккинчидан она шаҳрига қайтиш: Киллиан Парижда туғилгани кўпчиликка сир эмас. «Реал» унга давогарлардан бири бўлиб турганда, у ПСЖ клубини танлашига бу омил ҳам сабаб бўлган. Учинчидан, совринлар учун кураш.

Табиийки факторлар муҳимлилик даражаси бўйича жойлаштирилмаган. Буни албатта, фақатгина Мбаппенинг ўзи билади. Шунчаки бу омилларнинг ҳар бири ўз ўрнига эга. Салоҳият, мақсад, ПСЖ таркиби Чемпионлар Лигасидаги ғалаба ва кўплаб бошқа совринларни ҳисобга олсак, бу фақат вақт масаласига боғлиқ. ПСЖнинг қатарлик раҳбарлари ҳар қандай йўл билан ўз мақсадларига етишни истайдилар. Биласиз, «Олтин тўп» ҳам у учун курашганларни яхши кўради. Бундан ташқари, Франциянинг ҳозирги терма жамоаси анча кучли ва ўйинчиларнинг ҳар бири соврин учун кураш олиб бориши мумкин. ПСЖ ва Франция термасидаги салоҳият ва мақсадлари Мбаппега совринни ютиши учун катта имконият яратади.

Статистикадек муҳим кўрсаткични ҳам унутмаслик лозим. Мбаппе универсал ҳужумчининг энг қулай позициясида ўйнайди. У бу билан кўплаб гол уриши, ва голли паслар бериши мумкин. Самарадорлик бобида мақтана олмасангиз ҳам, жамоангизнинг ҳужумдаги ўйинида фаол бўлсангиз, шерикларингиз қулай имкониятга чиқишига ёрдам берсангиз, сизни барибир мақташади. Жамоада Каванидек марказий ҳужумчи борлигига қарамай, Мбаппе бу борада ҳам бўшашмаяпти ва мухлисларини голлар билан мунтазам хурсанд қилиб келмоқда. Чемпионлар лигасининг ҳозирги мавсумда Мбаппе 7та ўйинда 4та гол урди ва 3та голли пас берди. Унинг Франция чемпионатидаги ҳисобида 19та ўйин, 10та гол ва 8та голли узатма берган. Қисқача қилиб айтадиган бўлсак, унинг ҳеч бир ўйини самарали ҳаракатсиз ўтмаяпти.


Интеллект

Бизнинг вазиятимизда бу сўз футболчининг ақлий, маълум фанлар бўйича билимларига берилган таъриф эмас. Келинг тан олайлик, футболда аниқ фанлар бўйича билимлар энг муҳими ҳисобланмайди.

Ўйинда ҳосил қилинган махсус кўникма ва футболни тушуниш жуда муҳим омил ҳисобланади. Франция терма жамоаси бош мураббийи Дидье Дешам буни алоҳида таъкидлаб ўтган. У Мбаппе ўйинга қанчалик мос келаётганини кўриб ҳайратланган. Мбаппенинг майдондаги ҳаракатларини кўриб, бу йигит эндигина 19 ёшга тўлганига ишонгиси ҳам келмаган. У ўйинни, ҳамкасблари, ўз кучини, нимага қодир эканини ҳис қила олади ва майдонда шунга қараб ҳаракат қилади. Шунинг учун, у доимо тўғри ўйнашга ҳаракат қилади ва жамоадаги профессионал ўйинчилар Неймар ва Каванига қараганда, камдан-кам ҳолатларда хатоларга йўл қўяди. Бу билан, нима у шунчалик идеал ўйинчими, у хато қилмайдими дерсиз?! Йўқ, бу фикрдан биз ҳам йироқмиз. Ҳа, унинг ҳам бир қанча камчиликлари бор. Бироқ, ақл-заковати билан иш кўришга ўргангани учунми, бошқаларга қараганда бундай муаммоларга деярли йўлиқмайди десак муболаға бўлмайди. Вазиятларга совуққонлик билан баҳо бергани учунми кўпинча ижобий қарор қабул қилишга муваффақ бўлади. Балки, булар ҳам келажакда барча ниятлари амалга ошишига камлик қилар?! Яна ким билсин?! Буёғига энди вақт — олий ҳакам!


Енгиб бўлмас рақиблар ўйиндан чиқиши

Ҳаммамиз атроф-муҳит, атрофдагилар билан мулоқот ва рақобат натижасида кучайиб борамиз. Улардан айро ҳолда эса ривожланиб бўлмайди. Криштиану Роналду ва Лионель Месси даврида қолганлар барибир энг яхшиси бўла олмайди. Бунга ишонмаганлар ҳам вақт ўтгани сайин амин бўлмоқда. Замонамизнинг энг кучли икки футболчиси унчалик омадли мавсум ўтказмасада, улар кўрсатган ўйин «Олтин тўп»га эга чиқиш учун етарли бўлаверди. Қолганлар фақат учинчи бўлиш учун кураш олиб боришган.Назаримизда, қолганлардан фарқли ўлароқ, Мбаппе рақиблар ичидаги Месси ва Роналду бўлмайдиган вақтни кута олади. Тўғри, у пайт ҳам у билан тенглаша оладиган даражадаги футболчилар кўп бўлиши мумкин. Лекин, улар Мбаппега ҳар томонлама мос бўлади.

Мбаппе «Олтин тўп»ни «Барcелона»дан ПСЖ клубига Месси «соя»сидан қутулиш ва айнан шу совринга эга чиқиш мақсадида ўтган Неймардан аввалроқ бу мукофотга сазовор бўлса, унча-мунча ичак-узди ҳангомадан қолишмайдиган вазият юзага келади. Балки ишонмассиз, аммо машҳурлик бобида Мбаппе бразилиялик ҳамкасбидан умуман қолишмайди. Неймарни ҳам футболда, ҳам мухлислар орасида кўпчилик ёқтирмайди. Неймар аллақачон, танилиб, юлдузлик мақомига эга бўлган. Аммо, ёшдаги фарқ ва француз захирасидаги ўша йилларни инобатга олсак, Киллианнинг имкониятлари анча ошади.


Нозима Зарипова таржима қилди

Рейтинг: +17   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика