Килиан "Реал"да ўзи хоҳлаган рақамда ўйнамайди
11 мая 2024 16:46
Новости
Килиан "Реал"да ўзи хоҳлаган рақамда ўйнамайди
Килиан Мбаппе "Реал"да қайси рақамда ўйнаши маълум бўлди.
Маълумотларга кўра, 25 ёшли франциялик форвард "Қироллик клуби"да ўзининг севимли 10 рақамида тўп тепмоқчи.
Бироқ айни дамда ушбу рақам банд - бу рақамда Лука Модрич ўйнайди. Агар хорватиялик "Реал"ни тарк этадиган бўлса, Мбаппе 10 рақам остида ҳаракатланади. Модрич ва "Реал" ўртасида яна бир йиллик битим мавжуд. Килиан унгача 9 рақамда ўйнашига тўғри келади.
Модричнинг қарори Эндрикка таъси қилиши мумкин: Агар Лука Мадрид клубини тарк этса, Килиан 10, бразилиялик эса 9 рақамда ўйнайди. Эндрик ҳам айнан шу рақамда тўп тепишни хоҳлаяпти.
Похожие новости
championat.asia
Умтити Месси ҳақида: "Фақатгина Месси ўйинни ёлғиз ўзи ютишга қодир эди"
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги дастлабки очкосини қўлга киритди
"Ал Иттиҳод" Салоҳнинг агенти билан музокаралар олиб бормоқда
Кроос Саудия Арабистони лигасини танқид қилди: "Роналдусиз уни яна унутишади"
Комментарии