RU

Последние новости

09:50"Челси" футболчилари ЖЧдаги ғалабадан сўнг қанчадан бонус олишлари маълум  0 09:16МЮ ўтган йилнинг энг яхши дарвозабонига расмий таклиф билан чиқди  0 08:44"Манчестер Сити"да Гвардиоланинг илтимосига кўра 6 нафар футболчини тарк этиши мумкин  9 08:10"Пахтакор" яна бир футболчи билан келишувга эришди  3 07:38Эрон ОАВ. "Тракторсози" Ҳамробековнинг трансферига қанча тўлашини маълум қилди  3 00:46"Истиқлол" ўртоқлик ўйинида "Ал Ҳуссайн"га ютқазди. Ашурматов ва Машарипов майдонга тушишди  1 00:45"Атлетико" Бразилия клубидан 20 млн евролик трансферни амалга оширишга яқин  0 00:30"Андижон" клуби "Пахтакор"нинг уч нафар футболчисини ўз сафига қўшиб олганини эълон қилди  6 00:212026 йилги Жаҳон чемпионати чипталари қачон сотувга чиқиши маълум  0 23:55"Ньюкасл" Исак учун жуда катта сумма истамоқда. "Ливерпул"нинг “боши қотган”  2 23:35"Манчестер Сити" собиқ футболчиси Гвардиоланинг мураббийлар штабига қўшилди  4 23:05Расман: Карлуш Кейруш ЖЧ-2026 саралашининг сўнгги босқичида иштирок этувчи Осиё жамоасини бошқаради  15 22:55"Бавария" Диас бўйича "Ливерпул"га янги таклиф жўнатади  3 22:35"Барса" ўз ярим ҳимоячиси билан шартномани бекор қилмоқчи  0 22:10"Бавария" Эзе учун курашга қўшилди. Ҳужумчини "Арсенал" сотиб олмоқчи эди  0

Киберспортчилар қанча маош олади? Новости

Киберспортчилар қанча маош олади?

Теги :  Киберспорт
Бугунги кунда киберспорт турнирлари билан ҳеч кимни ҳайрон қолдириб бўлмайди.

Тўғри, бизда бундай мусобақаларни камдан-кам ҳолатларда кузатиш мумкин. Бироқ киберспортга жиддий эътибор қаратаётган мамлакатларда турнир ўтадиган арена ёки стадионга 10-15 минг мухлис келиши одатий хол. Жанубий Кореядаги киберспорт мусобақаларининг бирига 80 минг киши ташриф буюрган.

Тушунганингиздек, киберспорт саноатга айланганига анча бўлди. Ҳар қандай саноат эса даромад олиб келади. Бугун ушбу киберспорт турнирларида қатнашадиган машҳур жамоаларнинг вакиллари қанча даромад топишини ҳисоблаб чиқамиз.

Киберспортчининг даромад бир нечта манбага бўлиши мумкин:

Маош, турнир мукофот пули, реклама шартномалари.


МАОШ

МДҲ ва бошқа мамлакат киберспортчилари орасидаги маошлар деярли фарқ қилмайди. МДҲ давлатларида киберспортга кириб келганлар чет эл клубларида ўйнашмоқда, Европа ва Америка қитъасидагилар эса МДҲ жамоаларида. Футболдан фарқли ўлароқ Россия киберспортда катта обрўга эга мамлакатлардан бири ҳисобланади.

Бирор онлайн турнирда ўзингизни кўрсатмагунингизча сизни бирор клубга олишлари қийин. Агар йирик клуб эътиборига тушиб қолсангиз, яхшигина маошга умид қилишингиз мумкин. Маош бўйича расмий маълумот йўқ. Худди футбол каби. Аммо клуб менежерлари, киберспортчилар интервьюларда бунга шаъма қилишни яхши кўришади.

Dota 2 бўйича ўрта профессионал киберспортчи ойига 1-5 минг доллар топиши мумкин. Ҳа, ўйин жуда машҳур, бироқ маош жуда кам дейишингиз мумкин, аммо шошманг, бу даромадингизнинг ўндан бир ёки юздан бир бўлаги бўлиши мумкин, албатта ҳаракатингизга қараб. Киберспортчиларнинг энг катта даромади турнирлардан бўлади.


ТУРНИРЛАР

Август ойининг ўрталарида Dota 2 бўйича норасмий жаҳон чемпионати - The International 2018 мусобақаси бўлиб ўтди. Ушбу турнирнинг соврин жамғармаси 25,5 млн долларни ташкил қилади. The International 2018 ғолибига айланган Европанинг OG клуби уйига 11 млн доллар билан қайтди. Бу пулларнинг қанчаси ўйинчиларга тегади? Сиз ўйлаганингиздан кўпроғи.

Россиянинг Virtus.Pro менежери Роман Дворянкин сўзларига кўра, дунёдаги кўплаб киберспорт клублари турнирларда қўлга киритилган мукофот пулининг 80-90% ўйинчилар ўртасида бўлиб берилади. Демак, OG жамоаси (6 киши) The International 2018даги мукофот пулининг деярли 10 млн долларини бўлишиб олишган.


ҲАМКОРЛИК

Киберспортчининг яна бир даромад манбаи ҳамкорлик. Ўйинчилар реклама шартномалари эвазига яхшигина пул топишлари мумкин. Масалан, реклама берувчи 4-5 минг киши томоша қиладиган трансляциянгизга ўз компанияси логосини қўйишни хоҳлайди. Стрим (трансляция)ни томоша қиладиганлар сони қанча кўп бўлса, даромадингиз ҳам шунча ошади.


МДҲдаги киберспортчилар қанча маош олади?

Virtus.Pro

Ушбу жамоа вакилларининг ўртача ойлик маоши 8 минг доллар. Бу 2017 йилдаги маълумот. Клуб жорий йил даромад ва харажат ўртасидаги мувозанатни тиклашга умид қилмоқда.


Na'Vi

Ушбу жамоада ҳамюртимиз Акбар Бўтаев "SoNNeikO" ўйнашини яхши билсангиз керак. Киберспортчимиз сентябрь бошида Natus Vincere (Na'Vi) билан шартнома имзолади. Маълумотларга кўра, ушбу жамоа вакилларининг ойлик маоши 5-6 минг доллар. Бироқ клубнинг CS:GO ўйинчилари Dota 2 усталаридан кўпроқ пул олар экан.


Бошқа мамлакатдаги жамоа вакиллари маоши

Evil Geniuses

Тошкентда туғилган Атрур Бабаев "rtz" (Arteezy) АҚШнинг энг машҳур киберспорт клуби - Evil Geniuses жамоасида (Dota 2) шарафини ҳимоя қилади. 2016 йилда ушбу жамоанинг хитойлик вакили Chuan бир йилда 720 минг доллар ишлаб топганини маълум қилган эди.

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика