Кьеза жорий мавсумдаги ҳолатини баҳолади
05 окт 2023 22:09
Новости
Кьеза жорий мавсумдаги ҳолатини баҳолади
"Ювентус" вингери Федерико Кьеза ушбу мавсумдаги ўйинига баҳо берди.
“Ҳозир ўзимни яхши ҳис қиляпман, ҳатто жуда яхши деса ҳам бўлади. Жароҳатдан тикланиш жараёни аллақачон ортда қолди. Мен энди "тикланиш" сўзини эшитишни хоҳламайман. Ҳозир ҳам жисмонан, ҳам руҳий жиҳатдан энг яхши формадаман", - деди футболчи.
Кьеза жиддий жароҳат туфайли ўтган мавсумнинг бир даврини ўтказиб юборди. Жорий мавсум 25 ёшли италиялик футболчи А Серияда 7 та ўйин ўтказиб, 4 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.
Похожие новости
championat.asia
Умтити Месси ҳақида: "Фақатгина Месси ўйинни ёлғиз ўзи ютишга қодир эди"
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги дастлабки очкосини қўлга киритди
"Ал Иттиҳод" Салоҳнинг агенти билан музокаралар олиб бормоқда
Кроос Саудия Арабистони лигасини танқид қилди: "Роналдусиз уни яна унутишади"
Комментарии