Кейсуке Хонда "Нефтчи"га ўтишга тайёр
08 мар 2021 15:58
Новости
Кейсуке Хонда "Нефтчи"га ўтишга тайёр
Япония терма жамоаси тарихидаги энг яхши ўйинчилардан бири Кейсуке Хонда Бокунинг "Нефтчи" клубига ўтишга тайёр.
Хонданинг туғишган акаси ва менежери, уни "Нефтчи"га таклиф қилди. Бу маълумотни "Нефтчи" жамоатчилик билан алоқалар бўлими бошлиғи Рустам Аллахвердиев ҳам тасдиқлади.
"Хонда борасидаги хабарлар ҳақиқат. Футболчининг менежерлари уни "Нефтчи"га таклиф қилишди. Айни дамда музокаралар олиб борилмоқда. Ҳали расмий ҳеч нарса йўқ", - дейди у.
Эслатиб ўтамиз, Хонда ўз вақтида "Милан" клуби шарафини ҳимоя қилган.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Комментарии