Кейлор Навас "Реал"дан кетгани ҳақида фикр билдирди
05 дек 2019 19:27
Новости
Кейлор Навас "Реал"дан кетгани ҳақида фикр билдирди
ПСЖ голкипери Кейлор Навас "Реал"дан кетгани ҳақида гапирди.
"Мен учун энди бу ўтмиш. Мен ҳар доим яхши хотираларни эслашга ҳаракат қиламан. Зидан билан бирга фаолиятимдан катта тажриба қолди. У менга кўп бора ишонч билдирганди.
"Реал" менга барча нарсадан миннатдор бўлишни ўргатишди. Менга билдирилган ишонч учун барчага раҳмат айтаман. Ўтган ишлар ҳақида гапиришни унчалик ҳам хоҳламайман, аммо буни тўғри қабул қилиш керак.
Менга ишонган мухлисларга катта раҳмат айтаман. Хатолар қилганимда ҳам улар менга ишонишди. Уларнинг муҳаббатини доимо ёдда сақлайман", - деди Навас.
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Комментарии