RU

Последние новости

01:39ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан 11:1, Холанддан 5та гол, Англиядан йирик, Португалиядан иродали ғалаба  7 01:15АПЛда ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  1 00:44"Фенербаҳче" Моуриньюдан кейинги бош мураббийини эълон қилди  2 00:14Холанд термадаги 45-ўйинида 44-голини урди  5 23:49Халқаро ўртоқлик турнири. Ўзбекистон U-17 Марокашга мағлуб бўлди  13 23:24Меньяннинг "Челси"га ўтмагани сабаби маълум бўлди  1 22:27Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинга киришди. Олдинда Япония билан ўйин бор  3 21:36"Динамо" назорат учрашувида "Локомотив"ни ютди  3 21:13U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон Шри-Ланкани йирик ҳисобда енгди ва гуруҳда биринчи бўлди  20 20:19Владо Радманович: "Афсуски, Катанецнинг ҳозирги ҳолати яхши эмас"  31 19:59Кроос: "Германия ҳозирда катта ютуқларга эриша оладиган терма жамоалар қаторида эмас"  1 19:33Остон Ўруновдан рекорд!  10 19:05Алиризо Жаҳонбахш: "Ҳакамлик ҳақида ҳеч нима демайман"  21 18:38"Арсенал" МЮ кўзлаган футболчи учун курашда фаворит  2 18:17Мустақиллик Кубоги-2025 "Uz-Galaxy"да!  2

Кейинги йил “Қўқон-1912”нинг мини-футбол ва қизлардан иборат жамоалари бўлади Новости

Кейинги йил “Қўқон-1912”нинг мини-футбол ва қизлардан иборат жамоалари бўлади

Ўзбекистон футбол федерацияси келгуси мавсумда олий лига жамоалари олдига жиддий талабларни қўймоқда.

Шундай талаблардан бири сифатида  ҳар бир жамоа қошида қизлар футбол жамоасининг бўлиши шартлиги кўрсатилган. “Қўқон-1912” футбол клуби ушбу талабларни бажариш борасида саъй-ҳаракатларни бошлаб юборган.

“Қўқон-1912”  жамоасининг келгуси мавсумда мини футбол ва қизлар футболи жамоалари бўлади. Куни кеча Қўқон Давлат Педагогика институтининг жисмоний тарбия факультетида тахсил олаёган қизлар билан “Қўқон-1912”   жамоаси рахбарияти учрашув ўтказди. Бу учрашувдан кўзда тутилган мақсад, талаба қизлар орасида футболга иқтидори бор қизларни жамоа машғулотларига жалб қилиш бўлди. Учрашувда  “Қўқон-1912”  футбол клуби бош директори Бахтиёржон Толипов спортчи қизларни жамоанинг мақсад ва вазифалари хамда  қизлар жамоасига яратиладиган шароитлар билан таништирди.  Ўз навбатида талабалар ҳам ўзларини қизиқтирган саволлар билан тадбирда фаол иштирок этишди. Кўплаб футболсевар қизлар ўзларини жамоада синаб кўриш истагини билдирдилар.


“Қўқон-1912” нинг келгуси мавсумда мини-футбол ва қизлардан иборат жамоалари бўлади.


“Қўқон-1912”нинг  қизлар  жамоасига Мирсаид Миролимов бош мураббий этиб тайинланди. Мураббий бўлиб ўтадиган машғулотлар давомида иқтидорли қизларни жамоага танлаб олади. Шу билан биргаликда жамоага олий лига жамоаларида тўп сурган иқтидорли футболчи қизлар ҳам жалб қилинади. Мақсад тажрибали футболчилар билан биргаликда маҳаллий  ёш иқтидорларни хам жамоага жалб қилиб бориш.

Шунингдек Қўқон педагогика коллежидан ҳам бир нечта қизлар машғулотларга жалб қилинган. Машғулотлар Қўқон Давлат Педагогика Институтига қарашли майдонда бўлиб ўтади.

“Қўқон-1912”  жамоаси футболга иқтидори бор қизларни жамоа кўригига таклиф қилади. Ким машғулотларда ўзини синаб кўрмоқчи бўлса , 21-ноябрь куни соат 14-00 да ҚДПИга қарашли стадионга таклиф қиламиз. Батафсил маълумот учун телефон : +998 91 683 69 96.

Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика