RU

Последние новости

20:08"Mirabror Usmanov Cup-2024". Ўзбекистон Қирғиз Республикаси билан баҳс олиб бормоқда (онлайн ҳисоб)  0 19:59"Фенербахче" "Севилья" билан Юссеф Эн-Несири трансфери бўйича келишувга эришди, аммо...  0 19:33РПЛ. "Локомотив" голларга бой учрашувда "Акрон"ни мағлубиятга учратди  1 19:12"Mirabror Usmanov Cup-2024". Ўзбекистон - Қирғиз Республикаси: Таркибимиз маълум  1 18:53Эшитдик-да! Рубин Хебай Ўзбекистон чемпионатига қайтмоқда  16 18:34Расман: Азизбек Амонов — "Нефтчи" аъзоси   6 18:00Футзал бўйича BMB CUP мусобақасида энг кучлилар тақдирланди   1 17:46"Реал Сосьедад" Испания ёшлар терма жамоаси аъзосини сотиб олади  1 17:21Эшитдик-да! Санжар Қувватов "Нефтчи"ни тарк этди, у Суперлиганинг бошқа бир грандига ўтади  23 16:56Эшитдик-да! "Навбаҳор" "Олимпик"нинг 2 футболчисига жиддий қизиқмоқда  6 16:33Фабрицио Романо: Калафьорининг "Арсенал"га трансфери яқин кунларда ҳал бўлади  2 16:05"Навбаҳор", "Пахтакор" собиқ футболчиси Вячеслав Понамарёв ҳозир қаерда?  9 15:39"Раҳмоналиевни "Рубин"га Леонид Слуцкий таклиф қилган". Умаралининг агенти унинг "Рубин"га ўтиши ва адаптацияси ҳақида  1 15:33"Футбол бола тилидан" лойиҳаси давом этади. Меҳмонимиз - 10 ёшли Амир Мельзиддинов  4 15:22Ўзбекистон "Mirabror Usmanov Cup-2024"да Тожикистонни мағлуб этган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1

Кейинги мавсумда "Барселона" таркибида порлайдиган 5 футболчи Новости

Кейинги мавсумда "Барселона" таркибида порлайдиган 5 футболчи

Теги :  Барселона
"Барселона" Эрнесто Вальверде қўл остидаги илк мавсумда лига ғолиблигини қўлга киритди.

Жамоанинг ягона омадсизлиги "Рома"га қарши баҳс бўлди ва бу ҳал қилувчи аҳамият касб этди. Энди жамоа футболчиларининг катта қисми ЖЧга тайёргарлик кўрмоқда. Шундан кейин "Барселона" яна йиғилади ва янги мавсум учун ҳозирликни бошлайди.

2017/18 йилги мавсумда "Барселона"нинг асосий таркибига бир неча ёш футболчилар келиб қўшилди. Улар эса кейинги мавсумда Каталония клуби таркибида порлаши кутилмоқда.

5. КАРЛЕС АЛЕНЬЯ

Янги мавсум бошида матбуот Аленьяни "Барселона"нинг Б таркибидан асосий жамоасига қўшилиши керак деб ҳисоблади. Унинг тўп билан ишлаши Иньестани эслатди. Жамоанинг иккинчи таркибида чиройли ўйинларни намойиш этган ҳолда Аленья "Барселона" бош мураббийи Эрнесто Вальверденинг эътиборини тортди. У ўтган мавсум бошида жамоанинг асосий таркиби билан АҚШдаги турнеда иштирок этди.

У янги мавсумда профессионаллар билан ўйнаб, ўз ўйинини шакллантириб, "Барселона" тизимидаги муҳим футболчига айлана олади. Испаниялик футболчи майдон марказида ўз ҳукмронлигини ўрната олади. Дриблинг қилишни ёқтиради, тўп билан муомаласи аъло даражада. Шу боисдан у бўлажак маэстро деб айтилмоқда.

Аленья айни дамда яхши ҳолатда. У "Барселона"нинг асосий таркиби учун курашади ва жамоанинг юлдузига айлана олади. У шунга лойиқ ўйин намойиш этмоқда.

4. УСМОН ДЕМБЕЛЕ

Якунланган мавсум бошида "Барселона" Дембелени сотиб олди. Бироқ дебют мавсумида у отилиб чиққани йўқ. Жароҳати боис йилнинг катта қисмида олдингидек ўйин кўрсата олмади.,

"Барселона" уни 105 млн евро эвазига трансфер қилди.

Жамоа мухлислари ҳар доим қиммат трансферларни тўғри тушунишади. Агар улар ёш бўлса, клубнинг келажаги сифатида қаралади ва ҳар доим ҳам танқид қилаверишмайди.

21 ёшли футболчининг яхшигина дриблинги бор. У ўнг қанотда қандай ўйнашини "Боруссия"далигида кўрсатган.

Франциялик футболчи "Барселона"даги илк пайтларидаёқ жароҳат олгани Испаниядаги фаолиятига катта таъсир қилди. Аммо у Европанинг энг катта жамоаларидан бирида тўп тепмоқда. Янги мавсум эса уники бўлади ва қандай салоҳиятга эга эканлигини кўрсата олади.

3. НЕЛЬСОН СЕМЕДУ

Вальверде ўзининг илк мавсумида Сержи Робертони ўнг қанотда синаб кўрди. Дани Алвес "Ювентус"га ўтиб кетганидан кейин Робертонинг елкасига катта масъулият тушди.

Алекс Видалнинг омадсизликлари сабабли у яна ҳимоячи ролига қайтди. Ўтган ёзда "Бенфика"дан Нельсон Семеду сотиб олинганидан кейин жамоадаги баланс нормал ҳолатга тушди.

Кўпчилик Семеду Робертодан олдинроқда ўйнайди деб ўйлаганди. Бироқ Семеду ҳимояга ўтди, Роберто эса ҳужумга қаттиқ эътибор бера бошлади. Нельсон таянчда ҳам ўйнайди, қарши ҳужумларни қайтаришда ҳам анчагина фаол.

Португалиялик ҳимоячи бу мавсумда оширган пасларининг 88 фоизини тўғри берди. У келажакда "Барселона"нинг муҳим футболчисига айланади. Кейинги мавсумда эса у жамоа таркибида порлай олади.

2. ДЕНИС СУАРЕС

2017/18 йилги мавсум бошида у жамоани тарк этиши кутилганди. Бироқ бош мураббий Эрнесто Вальверде футболчини сотиб юбормади ва жамоада сақлаб қолди.

"Бетис" бош мураббийи Кике Сетьен Денисни сотиб олишни қаттиқ истаганди. Аммо "Барселона"дагилар сўнгги дақиқаларда потенциалига ишониб, Денисни сотиб юборишмади.

Денис ҳар доим ўйинга тушганида тажовузкор ўйин намойиш қилади. Унинг бунга қобилияти жуда юқори. "Вильяреал" таркибида у буни исботлади.

Суарес гол урмаслиги ёки голли пасларни кам бериши мумкин. Бироқ келажакда у бемалол Иньестанинг ўрнини боса оладиган муҳим футболчилардан бирига айлана олади. Умид қиламизки, келажакда Вальверде ва Денис ҳамкорликни давом эттиради ва мураббий кейинги мавсумда шогирдининг яхши тўп суриши учун барча ишларни бажаради.

1. ФИЛИППЕ КОУТИНЬО

"Барселона" ҳар доим бразилиялик футболчиларга эхтиёж сезган. Хабарларга кўра, каталонияликлар Марко Вераттини сотиб олмаганидан кейин Коутиньони трансфер қилишган.

Бир неча ойлар давом этган музокаралардан сўнг "Барселона" уни 146 млн фунт эвазига трансфер қилди. Жамоа унинг учун жуда катта суммадан воз кечди. Коутиньо "Барселона" таркибида ўйнашни болалигидан буён орзу қилганини айтди.

Коутиньо "Ливерпуль"нинг энг ёрқин юлдузларидан бири эди. Жамоанинг ўйини унинг атрофида қуриларди. "Барселона"га ўтганидан кейин универсалликни намойиш қилди ва Иньеста ҳамда Мессига катта ёрдами тега бошлади. Марказ ва ҳужумда пайдо бўлиб, ҳимояга ҳам етиб кела олди. Бироқ у 6 ойдаёқ порлаб чиқа олмади. Янги мавсумда эса Коутиньо иккинчи Мессига айланса ажабланмаймиз.

Миржалол Норматов таржимаси

Рейтинг: +33   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика