"Барселона" кейинги мавсумда "Камп Ноу"да ўйнай олмайди
		
		31 мар 2023 10:38
        Новости	
	 
				 
				"Барселона" кейинги мавсумда "Камп Ноу"да ўйнай олмайди
"Барселона" Испания футбол федерациясини кейинги мавсумда уй ўйинларини "Камп Ноу"да ўтказа олмаслиги ҳақида расман огоҳлантирди.
			Каталон клуби арена реконструкциясини бошламоқда ва шу сабаб 2023/24-йилги мавсумни "Монжуик" стадионида ўтказади.
Маълум қилинишича, "Spotify Камп Ноу"даги реконструкция ишлари ва унинг таркибидаги спорт мажмуалари таъмирига 1,5 млрд евро миқдоридаги маблағ сарфланади. Ҳозирда клуб қурилиш ишларига ҳомийлик қилишга тайёр бўлган қатор фондлар билан музокараларнинг охирги босқичида турибди.
"Камп Ноу"га "Барселона" 2024 йил ноябрь ойидан эртароқ қайта олмайди.
"Монжуик" стадиони 1927 йилда қурилган бўлиб, 55 926 томошабинни ўз бағрига сиғдира олади. Бу арена маҳаллий олимпия ўйингоҳи сифатида тилга олинади. 1997 - 2009 йилларда бу аренада "Эспаньол" уй учрашувларини ўтказган.

Похожие новости
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
                    Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Комментарии