RU

Последние новости

00:20Гвардиола Холанд ҳақида: "4 ёки 5 та гол урмагани учун афсусдаман"  0 00:00Туркия. Лерой Саненинг дубли "Галатасарой"га "Истанбул Башакшеҳир" устидан ғалаба тақдим қилди. Шомуродов ҳам бу учрашувда гол урди  31 23:45Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Бунёдкор"га ютқазди, "Динамо" эса "Бухоро"ни йирик ҳисобда енгди  0 23:35Бундеслига. ​"Бавария" марказий учрашувда "Боруссия Д"ни мағлубиятга учратди  3 23:30"Барселона" Флик қўл остида 200-голини урди  0 23:25АПЛ. "Арсенал" "Фулхэм"ни минимал ҳисобда мағлубиятга учратди  2 23:10Илёс Зейтуллаев: "Узоқ давом этган нохуш анъанани синдира олдик"  1 23:10Ўзбекистон футзал термаси ўртоқлик ўйинида Қоғозистонга йирик ҳисобда мағлубиятга учради  2 22:58А Серия. "Рома" – "Интер". Бошланғич таркиблар маълум!  0 22:23Флик "Реал Мадрид"га қарши ўйинни ўтказиб юборади  4 21:47Эрлинг Холанд қойилмақом натижа кўрсатмоқда  2 21:23Ла Лига. Араухонинг сўнгги дақиқалардаги голи "Барселона"га "Жирона" устидан ғалаба тақдим этди. Флик четлатилди  67 21:12Суперлига. "Динамо" Самарқанд кунида "Бухоро"ни аяб ўтирмади   31 21:10Шавкат Юсупов: "Пешқадамдан очко олиш биз учун ғалабадек бўлди"  1 21:00АПЛ. "Манчестер Сити" Холанднинг дубли эвазига "Эвертон"ни мағлубиятга учратди  7

"Кетганларга фақат омад тилаймиз" - "Бунёдкор" машғулотидан репортаж + Иван Бошкович билан интервью Новости

"Кетганларга фақат омад тилаймиз" - "Бунёдкор" машғулотидан репортаж + Иван Бошкович билан интервью

Тошкентнинг "Бунёдкор" жамоаси 10 декабрь санасидан бошлаб ўз қароргоҳида янги мавсумга тайёргарликни бошлади.

Дастлаб жамоа аъзолари иштирокида кичик йиғилиш бўлиб ўтди. Шундан сўнг футболчилар клуб академияси суъний майдонида машғулотларга киришди. Биринчи кунги машғулотларда мураббийлар штабида Сергей Арсланов жисмоний тайёргарлик бўйича иш олиб борди. Маълумот учун, мазкур мутахассис шу йилда Қирғизистоннинг "Дордой" жамоасида 1 ой катта мураббий лавозимида ишлаб қайтганди.  Бу мавсумда асосий таркиб ва ўринбосарлар жамоасида фаолият олиб борган Абдуҳамид Қодиров эндиликда мунтазам равишда Иван Бошковичга яқиндан кўмаклашиб боради. U-21 жамоасига Анвар Раҳимов бош мураббий этиб тайинланди. Анвар Раҳимов бунга қадар U-18 жамоасини бошқараётган эди. 

Абдуҳамид Қодиров бор эътиборини асосий таркибга қаратади ва Иван Бошковичга кўмаклашади. 


Анвар Раҳимов ўринбосарлар билан ишлайди


Таркибдаги ўзгаришларга келсак, аввал хабар берганимиздек клуб Дмитрие Побулич, Францис Нарх, Иброҳим Томива билан хайрлашганди. Фақатгина россиялик легионер Павел Могилевецнинг масаласи очиқ қолганди. Эндиликда ушб футболчи ҳам фаолиятини бошқа жамоада давом эттиради. Куни кеча у жамоани тарк этди. Шунингдек икки нафар дарвозабон Сарвар Каримов ва Зафар Сафоев ҳам жамоа билан хайрлашди. Фарруҳ Икромов кейинги мавсумни "Навбаҳор"да ўтказиши аниқ бўлиб улгурган. 

Йиғиннинг дастлабки босқичида бир қатор футболчилар ҳамда япониялик ва қирғизистонлик легионер кўрикдан ўтмоқда. "Олимпик" дарвозабони Владимир Назаров 2023 йилги мавсумни "Бунёдкор" сафида бошлайди. 


Владимир Назаров "Бунёдкор"да



Машғулотлар якунига етгач бош мураббий Иван Бошковичнинг йиғин ва тайёргарлик жараёни бўйича фикрлари билан қизиқдик. 


— Тайёргарлик секин-аста босқичма-босқич олиб бориш режалаштирилган. Шу жараёнда машғулотларда тезликни ҳам қўшиб борамиз. Энг муҳими йиғилдик. Асосий эътибор академиямиз тарбияланувчилари ва ёш футболчиларга қаратилади. 2-3та яхши хорижлик футболчилар ҳисобига таркибни бироз кучайтиришимиз мумкин. 3та футболчи кўрикда бўлиб турибди. 

"Бунёдкор" исталган рақибга қарши фақат ғалаба учун майдонга чиқади. Мақсадимиз доим юқори бўлиб қолаверади. 


— Кетган футболчиларнинг барчасига омад тилаймиз. Кимлардир ўзи кетишни истади, яна айримлар билан шартнома узайтирилмади. Умарали Раҳмоналиевнинг биз билан шартномаси тугаганди. Бизнинг тарбияланувчимизнинг хорижда тўп тепиши ёқимли албатта. Ўзбекистон учун фойда келтиради, деб ўйлайман. 

Вазиятга қараб хорижда йиғин ўтказишимиз эҳтимоли йўқ эмас. БАА ёки Туркия яқин кунларда аниқ бўлади, деб ўйлайман. 

Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика