Кэрни Чуквуэмеки фаолиятини Бундеслигада давом эттиради
25 авг 2025 10:43
Новости
Кэрни Чуквуэмеки фаолиятини Бундеслигада давом эттиради
"Челси" ярим ҳимоячиси Кэрни Чуквуэмеки фаолиятини Германияда давом эттиради.
Лондон клуби футболчини "Боруссия Д"га сотишга рози бўлди. Трансфер нархи 25 миллион еврони ташкил қилади. Футболчининг ўзи эса жамоа билан 5 йиллик шартнома имзолайди.
Кэрни Чуквуэмеки бугун тиббий кўрикдан ўтади ва яқин кунлар ичида трансфер расман эълон қилинади.
Маълумот учун, "Челси" Кэрни Чуквуэмекини 2022 йилда "Астон Вилла"дан сотиб олганди. Футболчи ўтган мавсумнинг иккинчи ярмини "Боруссия"да ўтказди. У немис клуби сафида 17 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та гол уришга эришган.
Похожие новости
championat.asia
Умтити Месси ҳақида: "Фақатгина Месси ўйинни ёлғиз ўзи ютишга қодир эди"
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги дастлабки очкосини қўлга киритди
"Ал Иттиҳод" Салоҳнинг агенти билан музокаралар олиб бормоқда
Кроос Саудия Арабистони лигасини танқид қилди: "Роналдусиз уни яна унутишади"
Комментарии