Кьер мушак жароҳатини олди
20 сен 2021 11:35
Новости
Кьер мушак жароҳатини олди
"Милан" ҳимоячиси Симон Кьер А Серия доирасидаги "Ювентус" (1:1)га қарши ўйиннинг илк таймида мушак жароҳатини олди.
32 ёшли Дания терма жамоаси ўйинчисини 36-дақиқада Пьер Калулу алмаштирди.
Қайд этиш керакки, туринликларга қарши ўйинни жароҳати сабаб "Милан"нинг олти ўйинчиси ўтказиб юборди: форвардлар Златан Ибрагимович, Оливье Жиру, ҳимоячи Давиде Калабрия, хавбеклар Тьемуэ Бакайоко, Раде Крунич ва Жуниор Мессиас.
Комментарии