Кепа Саудия клубига йўл олиши мумкин?!
08 июл 2024 01:56
Новости
Кепа Саудия клубига йўл олиши мумкин?!
Кепа Аррисабалага фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин.
Ўтган мавсумни "Реал"да ўтказган "Челси" дарвозабони "Ал Иттиҳод"дан таклиф олди.
Таркибида Карим Бензема ўйнайдиган Жидда клуби "Ал Ҳилол" билан чемпионлик учун курашадиган жамоа қуриш учун ҳаракат қилмоқда ва раҳбарият Кепа дарвозабон позициясини кучайтириш учун энг олди номзодлардан бири деб ҳисобламоқда.
Саудия Арабистонига йўл олиш ҳаётида сезиларли ўзгаришларга сабаб бўлишини тушунган Кепа қарор қабул қилиш учун вақт олди. Испаннинг "Челси" билан келишуви келаси ёзда якунига етади.
Похожие новости
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Комментарии