RU

Последние новости

14:05Даврон Файзиев: "Абдуқодир Ҳусанов "Реал" майдонида кимга қарши ўйнаш қийин бўлганини айтди"  1 13:47А Серия. Бугун "Милан", "Ювентус", "Аталанта" ва "Наполи" иштирокидаги ўйинлар бўлиб ўтади  2 13:21U-17 авлодини йўқотмаслик учун нима қилиш керак?  8 12:55"Байер" "Манчестер Сити" футболчисига даъвогарлик қилмоқда  0 12:20Ўзбекистон U-17 терма жамоаси футболчисига "Ньюкасл", "Рапид" ва "Страсбур" қизиқмоқда!  10 11:58Рюдигер 4-12 та ўйинга дисквалификация қилиниши мумкин  28 11:30"Манчестер Юнайтед"нинг ёзги трансфер ойнасидаги мақсади маълум  3 10:52Анчелотти ўз антирекордини янгилади  14 10:43"Қўқон-1912" 27 йилдан сўнг бундай натижани қайд этди   2 10:23Кечаги учрашув якунидан сўнг «Реал»нинг яна икки футболчиси қизил карточка олди  29 10:08Иван Бошкович: «Жуда муҳим уч очкони қўлга киритдик»  1 09:52Анчелотти кечаги аламли мағлубиятдан сўнг нималар деди?  10 09:44Флик "Реал" устидан қўлга киритилган ғалабадан сўнг нима деди?   14 09:16Суперлига. Бугун "Пахтакор" - "Шўртан" ва яна 2 та ўйин бор   6 08:20Суперлига. "Қўқон-1912" ва "Сўғдиёна" биттадан гол уриб ғалабага эришди, "Машъал" — "Сурхон" учрашувида эса мухлислар гол кўришмади  0

Кенжа Тўраев, Магдеев, Юрий Цой, Муллажонов, Жиямуродов ва Наврўзбек Алимов - Биринчи лигада ишлаётган собиқ юлдузлар Новости

Кенжа Тўраев, Магдеев, Юрий Цой, Муллажонов, Жиямуродов ва Наврўзбек Алимов - Биринчи лигада ишлаётган собиқ юлдузлар

Ўзбекистон биринчи лигаси қизиқарли мусобақа.

Абдулазиз Искандаров 26 март куни бу йилги Биринчи лигада ўйнайдиган юлдуз футболчиларни таништирганди. Қуйидаги материалда эса Биринчи лига мураббийлар штабида ишлаётган собиқ юлдуз футболчилар билан танишамиз:


Юрий Цой - "Олимпик-Фарм" дарвозабонлар мураббийи
2000-2012 йиллар давомида Ўзбекистон чемпионатида фаолият олиб борган собиқ дарвозабонни кўпчилик яхши эсласа керак. Цой фаолияти давомида "Бухоро", "Пахтакор", "Локомотив", "Машъал", "Андижон" ва "Нефтчи" каби клублар дарвозасини қўриқлаган. Бугунги кунда янги ташкил этилган "Олимпик-Фарм" клубида ёш посбонларга дарвозабонлик сир-асрорларини ўргатмоқда.





Илдар Магдеев - "Чиғатой" мураббий
2002 йилдан 2012 йилгача Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида 23та ўйинда майдонга тушган Илдар Магдеевни таништириб ўтиришга ҳожат бўлмаса керак. 2001-2014 йиллар давомида "Бухоро", "Пахтакор", "Локомотив", "Динамо", "Оқ-тепа" ва Хитойнинг "Циндао Жонун" клубларида тўп тепган Магдеев бугунги кунда "Чиғатой"да бош мураббий Дмитрий Кимга ёрдам бермоқда.




Одил Исабоев - "Чиғатой" мураббий
1999 йилдан то 2013 йилгача Ўзбекистон чемпионатида "Пахтакор", "Дўстлик", "Қизилқум", "Локомотив", "Андижон" ва "Металлург" каби клубларда тўп тепган ҳимоячи Одил Исабоев ёдингиздами? Футбол мухлисларини уни асосан Бекободдаги узоқ йиллик фаолиятидан яхши танишади. Исабоев ҳозирда Магдеев сингари "Чиғатой"да мураббий бўлиб ишламоқда.

Андрей Снетков - "Янгийўл" бош мураббий
Бир неча йил олдин Ўзбекистон олий лигасида ҳакамлик билан шуғулланган Андрей Снетков айни мураббийлик фаолиятини бошлади. Бу йил Биринчи лигада иштирокини бошлаган "Янгийўл" клуби бош мураббийи айнан Снетков ишламоқда.

Кенжа Тўраев - "Насаф-Фарм" мураббий

Қаршининг "Насаф" клубида тўп тепган, 2008 йил Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси сафида Осиё вице-чемпиони бўлган, 2009 йилги U-20 Жаҳон чемпионатида иштирок этган Кенжа Тўраев айни пайтда "Насаф-Фарм" клуби мураббийлар штабида фаолият олиб бормоқда.




Наврўзбек Алимов - "Жайхун" мураббий
Қорақалпоғистонлик собиқ ҳужумчи Наврўзбек Алимов ёдингиздами? "Пахтакор" клубидаги қисқа фаолияти ва Ўзбекистон миллий терма жамоасидаги БАА терма жамоасига урган голичи? Айни пайтда Алимов Нукуснинг "Жайхун" клубида мураббий сифатида ишламоқда.




Миркамол Қосимов - "Бунёдкор-Фарм" мураббий
ОКМК бош мураббийи Миржалол Қосимовнинг тўнғич фарзанди Миркамол бир неча йиллардан буён "Бунёдкор" академиясида ишлаб келаётганди. Айни пайтда уни "Бунёдкор-Фарм" клуби мураббийлар штабида кўришимиз мумкин.

Олег Қаҳҳоров - "Бунёдкор-Фарм" дарвозабонлар мураббийи
Қаршининг "Насаф" клубидаги фаолияти орқали кўпчиликка таниш бўлган собиқ дарвозабон Олег Қаҳҳоров ҳам Миркамол Қосимов билан биргаликда "Бунёдкор-Фарм"да фаолият олиб бормоқда.

Шавкат Муллажонов - "Олимпия" бош мураббийи
Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида кўплаб ўйинларда майдонга тушган собиқ ҳимоячи Шавкат Муллажонов бутсаларини михга илганига кўп бўлгани йўқ. Муллажонов Одил Аҳмедов бошчилигида ташкил этилган "Олимпия" клуби бош мураббийи сифатида ишламоқда.




Артур Парванов - "Олимпия" дарвозабонлар мураббийи
Собиқ дарвозабон Артур Парванов бугунги кунда "Олимпия" клубидаги ёш дарвозабонларга мураббийлик қилмоқда.

Иброҳим Раҳимов - "Олимпия" маъмур
Ўзбекистон терма жамоаси собиқ аъзоси Иброҳим Раҳимов ҳам Муллажонов ва Парванов билан бирга "Олимпия"да ишламоқда.




Жаҳонгир Жиямуродов - "Янгиер" бош мураббий
"Насаф" билан 2011 йил ОФК кубогини қўлга киритган Жаҳонгир Жиямуродов сўнгги йилларда турли клубларда мураббийлик қилди. Январь ойида Жиямуродов "Янгиер" бош мураббийи сифатида таништирилди.


Автор : Narzulla Saydullayev
Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика