Кемпес: "Ҳозирги Аргентина Мессининг дўстлари жамоаси"
22 июн 2018 15:35
Новости
Кемпес: "Ҳозирги Аргентина Мессининг дўстлари жамоаси"
Аргентина терма жамоаси сафида ЖЧ-1978да ғолиб бўлган Марио Кемпеснинг таъкидлашича, "Барселона" форварди Лионель Мессини Диего Марадона билан солиштириш аҳмоқлик.
- Месси Марадона билан бир даражада эканлигини айтадиганларга нима дейсиз?
- Бу аҳмоқлик. Месси кучли, аммо у ҳеч қачон жаҳон чемпиони бўлмаган. Турли даврлардаги футболчиларни солиштириш мумкин эмас.
Мен 1978 йилда жаҳон чемпиони бўлганман, Марадона эса 1986 йилда. Месси эса бундай эмас, ҳақиқат шундай.
- Аргентина терма жамоаси ҳақида фикрингиз?
- Улар жамоа эмас. Мен фақат "Мессининг дўстлари"ни кўряпман ва бирорта жамоадошга кўзим тушмади. Масалан, нега Икардини таркибга қўшишмаганини ким тушунтиради?
- Балки у Мессининг дўсти эмасдир?
- Билмайман, бироқ агар у бирор бошқа сабаб туфайли чақирилмаган бўлса, бундан ғазабланаман - дейди Кемпес.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. Голларга бой ўтган Мадрид дербисида "Реал" "Атлетико"ни мағлуб этди
Англия Лига кубоги. "Манчестер Сити" "Арсенал"ни мағлуб этди, Ҳусанов Англиядаги илк совринини ютди!
ЛаЛига. Араухонинг голи "Барселона"га уч очко келтирди
Альваро Арбелоа: "Тарихдаги энг яхши дарвозабон жароҳат олди. Лекин бизда яна бир фантастик кипер бор"
Комментарии