RU

Последние новости

23:00Қозоғистон Президенти Тоқаев: "Футбол клубларини хусусийлаштириш бўйича ишларни тезлаштириш керак. Бусиз футбол ривожланмайди"  1 21:50"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон терма жамоаси 13 йилдан сўнг Эронни ютди ва турнир ғолибига айланди  919 20:32Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинога “Дўстлик” орденини топширди  12 20:26Португалиялик мураббий Озарбайжон терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди  7 19:52CAFA Nations Cup турнирида сенсация! Ҳиндистон пенальтилар сериясига кўра Ўмондан устун келиб, 3-ўринни қўлга киритди!  16 19:13Гвардиола Абдуқодир Хусанов учун янги режа ишлаб чиқди  9 18:32ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон МТЖга таклиф этишни хоҳламаган мураббий "Байер"ни бошқаради  8 18:04Амирҳуссайн Ҳуссайнзода: "Ҳакамлар Ўзбекистон фойдасига қарор қабул қилмоқда"  18 17:42Ахбор Имомхўжаев хотира турнири-2025. Мусобақа, жамоалар, гуруҳлар ва яшил майдонга қайтаётган юлдузлар  5 17:30Омид Нурафкан: "Ўзбекистонни икки-уч гол фарқи билан мағлуб эта оламиз"  10 17:02CAFA Nations Cup финалига мезбонлик қилаётган "Олимпия" стадионидан ГАЛЕРЕЯ  9 16:23"Барселона" Фликнинг асосий футболчиларидан бири билан янги шартнома имзоламоқчи  0 15:55Шомуродов ва Файзуллаев ўйнаётган "Истанбул Башакшеҳир" бош мураббийи истеъфога чиқарилди  5 15:35Жанни Инфантино ўзбек спорти раҳбарияти билан ҳамкорликда Олимпия шаҳарчасида бўлди  4 15:11Али Алиев Қозоғистон терма жамоасидаги шармандаликдан сўнг истеъфога чиқди  10

Келажак лойиҳаси - Водий чемпионлар лигаси старт олиш арафасида! Новости

Келажак лойиҳаси - Водий чемпионлар лигаси старт олиш арафасида!

Водий футболининг келажаги бўлиши кутилаётган лойиҳа сентябрь ойидан старт олиши кутилаяпти.

Лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси, Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон футбол федерацияси, "Championat.asia", "Best Sport Media", Наманган, Фарғона ва Андижон вилоятларининг футбол федерациялари билан ҳамкорликда ташкил қилинади.

Водий Чемпионлар лигаси қандай бўлади?

2017/18 йилги ВЧЛ тест кўринишида бўлиб ўтади. Унда 10та жамоа 18та турдан иборат икки даврали мусобақада қатнашадилар. Давралар оралиғида "Водий Кубоги" бўлиб ўтади. ВЧЛ якунида эса, ВЧЛ ғолиби ва Кубок соҳиби ўртасида Суперкубок бўлади.

2018 йилдан эътиборан ВЧЛ 16та жамоани ўз ичига қамрайди ва унда 2005 йил тарбияланувчиларидан ташқари, 2006 йилда таваллуд топган футболчилар ҳам ўз юришларини бошлайдилар.

Шу тариқа 2021 йилга келиб ВЧЛ 5та ёш тоифасида водий лигасига эга бўлади.

ВЧЛда йўлланмасини қўлга киритиш учун, ҳар бир клуб ўз вилоятида кейинчалик йўлга қўйиладиган вилоят чемпионатида кучли тўртликка кириши керак бўлади. Биз ВЧЛни тузиш баҳонасида, ҳудудларда ҳудди пойтахтдагидек вилоят биринчилигини йўлга қўямиз.



2022 йилга келиб водий стадионларида, янгидан-янги Одил Аҳмедовлар жавлон уриши керак


2022 йилга келиб эса ВЧЛ орқали, Водий иккинчи лигасига асос солинади. 

2005 йилда таваллуд топган ёш чарм тўп усталари ўртасида бўлиб ўтадиган мусобақада Андижон, Шаҳрихон, Фарғона, Қўқон, Косонсой, Наманган ва Тўрақўрғондан жамоалар иштирок этадилар. Улар қаторида, "Нефтчи", "Навбаҳор" ва "Андижон" жамоаларига бириктирилган футбол мактаблари ҳам қатнашадилар.

Мусобақа регламентига кўра 9та жамоанинг ҳар бири 2017 йил бир маротаба тур ўйинларига мезбонлик қиладилар. Барча жамоа бир шаҳарда йиғилади. Бу билан улар нафақат ўз тарбияланувчиларини синовдан ўтказадилар, балки тур ўйинларини сифатли ўтказишни ҳам ўрганиб борадилар.

ВЧЛга Одил Аҳмедов ҳомийлик қилади. Мусобақада Рауф Инилеев селекционер мураббий сифатида фаолият олиб боради ва энг сара 2005 йилда таваллуд топган футболчиларни 2018 йил коллежга кириш учун тавсия беради. Бу билан биз коллеж тизимини ҳам сифатли футболчилар билан бойитиб борган бўламиз. Ундан ташқари, ёш истеъдод эгаси Европа талабларига жавоб берса, уни ҳозирнинг ўзиданоқ Европа клубларига жойлаш ишлари олиб борилади. Бу борада Испания ва Италиядаги ҳамкорларнинг хизматидан фойдаланилади.

5 йиллик дастурни ўз ичига қамраб олган ВЧЛ орқали, кўплаб истеъдод эгаларини водийни ўзида сақлаб қолиш ва уларга маҳаллий клублар орқали МТЖга йўл олишларини таъминлаш бўлади. 

Мазкур лойиҳа ўз мевасини 2025 йилга келиб албатта бера бошлайди. 2017/18 йилги мавсум иштирокчилари, шу йилга келиб 21 ёшга тўлган бўладилар. 

"Водийга жуда кўп ташриф буюраман, бу ердаги истеъдодлар учун мусобақалар жуда кам. Имкон қадар ўтказилаяпти, лекин узоқ вақтни қамраб оладиган чемпионат йўқ. Бу ўйин амалиётини етишмаслиги ва ота-оналарни фарзандларини Тошкентга олиб кетишига сабаб бўлаяпти. Бу ерга келган ҳамма ҳам муваффақиятга эришмайди. Бу аввало катта харажат, иккинчидан боланинг тарбияси. Агар фарзанд учун ўша вилоятнинг ўзида яхши турнир бўлиб, маҳаллий коллеж ва лицейлар сифатли даражада ишлашни бошласа, ҳеч қандай Тошкентнинг кераги бўлмайди. Мана шунда "Нефтчи", "Навбаҳор", "Андижон" ва "Қўқон-1912" каби жамоалар маҳаллий футболчилар билан муваффақиятга эришадилар. 

Водий футболини кўтариш учун менга Одил Аҳмедов мурожаат қилди. У билан доимо болалар футболи борасида бир хил фикр юритганмиз. Фаолиятини тугатгунига қадар ёрдам бериб турамиз. Бир кун у албатта водийга қайтади ва бу ерда ўз ишини давом эттиради. Ҳозир унинг лойиҳасига қарши чиқаётганлар ҳам бўлаяпти. Лекин ота-оналар, болалар футбол клублари биз томонимизда", - дейди лойиҳа муаллифи Нодирхўжа Юлдашев.


Рейтинг: +25   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика