RU

Последние новости

20:32U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади  146 20:11Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ислом бирдамлиги ўйинларида 3-ўринни қўлга киритди  6 19:52Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди  32 19:34"Ливерпуль" "Брайтон" етакчисига даъвогар  3 19:09Роналду ЖЧ-2026 унинг учун сўнггиси бўлишини эълон қилди  4 18:39"Манчестер Юнайтед" Шешконинг жароҳати жиддийлигидан хавотирда  1 18:12U-17 Жаҳон чемпионати. Гуруҳдан чиқсак, ким билан ўйнаймиз?  18 17:44Кьеза Италия терма жамоасига чақирувдан бош тортдими?  3 17:15Ўзбекистон U-17 терма жамоаси стадионга етиб келди  1 16:57"Динамо" "Қизилқум" футболчисига қизиқиш билдирмоқда  2 16:30Дешам Саудия Арабистонидан таклифлар олганини тасдиқлади  0 16:07Ямаль Испания терма жамоаси қайдномасидан чиқарилди  8 15:46"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?  27 15:34Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси ЖЧ йўлланмасини муддатидан олдин ҳал этди!  6 15:18Ўзбекистон U-19 чемпионати — Осиёда йилнинг энг яхши ёшлар лигаси  2

Кексалар ва фахрийлар учун «Бунёдкор» стадионига экскурсия уюштирилди Новости

Кексалар ва фахрийлар учун «Бунёдкор» стадионига экскурсия уюштирилди

Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан юртимизда футболни ривожлантириш ва оммалаштириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш борасида бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил 16 мартдаги ПҚ-3610-сонли “Футболни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан Тошкентдаги “Бунёдкор” стадиони Ўзбекистон футбол ассоциациясига ўтганидан кейин стадионда “Очиқ эшкилар” тадбирлари ўтказилаётгани, юртимиздаги мактаб ўқувчилари ҳамда чет эллик меҳмонлар, сайёҳлар учун “Бунёдкор” стадионига экскурсиялар уюштирилаётгани ҳақида хабар бериб ўтгандик.

“Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан юртимиздаги кексалар ва фахрийлар учун “Бунёдкор” стадионига экскурсия уюштирилди.

Саёҳат давомида стадион маъмурлари ёши улуғ футбол мухлисларига стадионнинг диққатга сазовор жойларини, жумладан, “Бунёдкор” клуби музейи, матбуот анжуманлари хонаси, футболчилар кийим алмаштириш хоналарини кўрсатишди.

Бу каби саёҳатлар келгусида мунтазам равишда давом эттирилиб,республикамизнинг барча ҳудудларидаги футбол мухлислари, ишқибозлар, талабалар, мактаб ўқувчилари, жажжи болакайлар учун стадион бўйлаб экскурсиялар ташкил қилиниши режалаштирилган.

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика