RU

Последние новости

16:11"Каземиро – МЮнинг хатоси"  3 15:36"Реал"да у ҳеч бир нуқтада топ даражадаги ўйин кўрсата олмаяпти"  1 15:07"Насаф"га керак эмаслигимни айтишди, Абрамовнинг қўнғироғи "Динамо"га ўтишимга етарли бўлди" - Марко Станоевич   8 14:25Жезус узоқ муддатга сафдан чиққан бўлиши мумкин?  2 13:5670 млн евро+бонуслар — ПСЖ ва "Наполи" Хвича трансфери борасида келишиб олди  0 13:32Мақсади улуғ, медиаси қуруқ  2 13:15"Бунёдкор"да 3 нафар италиялик мураббий иш бошлади   6 12:55Иньиго Мартинес Араухонинг "Ювентус"га трансферига тўсиқ бўладими?  6 12:25Гвардиола нимадан афсусланаётганини айтди  12 12:242024 йилда "Бунёдкор"нинг сметаси қанча бўлганди? Клуб бош директори аниқ рақамни айтди  12 12:03ФИФА "Мальорка" ва "Райо Вальекано"га трансфер тақиқини жорий қилди  0 11:45"Борнмут" футболчиси Ла Лигага кўчиб ўтди  1 11:23"Реал"га қишда трансферлар керак эмас  3 10:56«Нефтчи» Ашурматов бўйича расмий баёнот берди  6 10:35"Шўртан": Етакчилар билан шартномалар узайтирилди  0

Кечаги ўйиндан кейин матбуот анжумани ўтказилмади Новости

Кечаги ўйиндан кейин матбуот анжумани ўтказилмади

Кеча Олмалиқ шаҳрида ўтказилган Ўзбекистон ва Уммон миллий терма жамоалари иштирокидаги ўйиндан кейин матбуот анжумани ўтказилмади.
Бунинг аниқ сабаблари бизга маълум эмас. Маълумки, халқаро даражадаги ўртоқлик ўйинларидан сўнг матбуот анжуманини ташкил қилиш кўп жойда одат тусини олган.

Аслида учрашувдан бир кун олдин ҳам анжуман ташкил қилинмади. Матбуот анжуманларини ўтказиш футбол тарғиботи учун ниҳоятда муҳим. Мана яқинда футзал бўйича миллий терма жамоамиз Вьетнамдаги Осиё чемпионатида иккинчи ўринни олиб қайтди. Лекин термамиз келганидан кейин ҳам бош мураббий ва қайсидир ўйинчи иштирокида матбуот анжумани ўтказилмади.

Тўғрисини айтганда, бунинг айбдори ЎФФми ёки Терма жамоалар марказими, аниқ гап айтиш қийин. Лекин қарс икки қўлдан чиқади деганларидек, ҳар икки томондан ҳам камчилик ўтган бўлиши мумкин. Гапираман десангиз, камчиликлар бисёр. Шуҳрат Мақсудов олимпия терма жамоамизга, Сергей Лушан Алексей Евстафеев ўрнига ёшлар терма жамоамизга бош мураббий этиб тайинланганига анча бўлди. Лекин бу икки мураббий ҳам халққа расман таништирилгани йўқ. Натижада журналистлар ундан-бундан суриштириб ёзиб юришибди.

Кечаги баҳсда кўрсатган хизмати учун “Олмалиқ” футбол клуби матбуот котиби Бахтиёр Шириновга алоҳида раҳмат. Чунки анчадан бери терма жамоамиз ўйинларида махсус “програмкалар” чоп этилганини кўрмагандик. Аммо Бахтиёр ака шуни уддалабдилар. Мана энди “Жар”даги баҳс тўлиқ ЎФФ назоратида бўлади, уч нафар футболчининг терма жамоа билан хайрлашиши кутиляпти. Шундай экан, ЎФФ матбуот хизматидан ҳам ОАВ ходимлари учун нимадир қилишни кутиб қоламиз.

Кечаги ўйинни кўриш учун Тошкентдан ўнлаб журналистлар Олмалиққа боришди. Сайтимиз ходимлари Нодирхўжа Юлдашев, Камолиддин Алимов, Шахбоз Беғамовдан ташқари бошқа ОАВда фаолият юритаётган Улуғбек Мирзаев, Норбек Ниёзов, Бобомурод Абдулла, Фарҳод Норбўтаев, Даврон Файзиев, Баҳодир Мирзаев каби ҳамкасбларимиз ҳам ўйинни кўриш мақсадида боришган экан. Бундан ташқари, Олмалиқнинг ўзидан маҳаллий журналистлар келишди. Хуллас, кўпчиликни ташкил этдик. Аммо терма жамоанинг ўйини бўла туриб учрашувдан кейин матбуот анжумани ўтказилмади. Натижада ўйиндан олдин мадҳия янграгани, стадионда сухандон ишлаганини ҳисобга олмаганда беллашув гўёки қишки йиғин пайтида клубларимиз ўтказадиган назорат баҳсига ўхшаб қолди.

Хайрулла Холиқов.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика