RU

Последние новости

23:16Варди энг яхшиси!  0 22:46Эшитдик-да! "Арал" Суперлигага чиқса футболчиларга, автомобил берилади  4 22:30"Челси" "Барселона" ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  2 22:13Ҳиндистонда Мессига ҳайкал қўйилади  4 21:59"Нефтчи" мураббийлар штабида Греция ва молдовалик мураббийлар иш бошлайди  5 21:44Ҳоланд Салоҳни шарманда деган Каррагер ҳақида: "Уни кўрсам асабим бузилади"  7 21:11Жошуа Киммих: "Тиғиз тақвимдан нолишга бизнинг ҳаққимиз йўқ"  0 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  6 20:35Расман: "Динамо" Жалолиддин Жумабоев билан шартномани узайтирди  2 20:15Эвра: "Аморим "Манчестер Юнайтед" учун жонини беришга тайёр"  3 19:53"Интер" ҳимоячиси йил охиригача сафдан чиқди  1 19:38Расман: "Динамо" Санжар Қодирқулов билан шартномани узайтирди  3 19:19Расман: Олександр Кучеренко - "Локомотив" футболчиси  4 18:57Манба: "Милан" Алиссон билан шартнома тузмоқчи  3 18:29"Челси" ва "Реал" "Ноттингем Форест" футболчисига қизиқмоқда  2

Кавани ва Менье шартномасини икки ойга узайтиришни исташмади Новости

Кавани ва Менье шартномасини икки ойга узайтиришни исташмади

Европа чемпионлари лигаси мусобақаси рестарти олдидан ПСЖ икки нафар футболчисидан айрилади.

Marca нашрининг хабарига кўра, жамоа ҳужумчиси Эдинсон Кавани клубнинг ЕЧЛдаги юриши учун амалдаги шартномасини икки ойга узайтиришни истамади. Уругвайлик ҳужумчининг шартномаси 30 июнь куни ниҳоясига етади.

RMC Sport нашрига кўра, жамоа ҳимоячиси Тома Менье ҳам 30 июнь куни клуб билан амалдаги шартномаси якунланиши ҳамоноқ жамоани тарк этади. Илгарироқ ушбу футболчи Дортмунднинг “Боруссия” жамоасига ўтиши ҳақида хабар берилганди.

Шу билан бирга клуб раҳбарияти “Севилья” жамоасидан ижарага олинган дарвозабон Серхио Рико билан келишувни 31 августга қадар узайтиришга эришди. Шунингдек, ушбу санага қадар ярим ҳимоячи Эрик Максим Шупо-Мотинг ва ҳимоячи Левен Курзава ҳам жамоада қоладиган бўлишди. Парижликлар Тиаго Силва билан ҳам шартномани 31 августга қадар узайтириш борасида музокара олиб боришмоқда ва бразилиялик ҳимоячининг август ойининг сўнггига қадар жамоада қолиш эҳтимоли юқори баҳоланмоқда.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика