RU

Кавани катта эҳтимол билан Манчестерда қолади Новости

Кавани катта эҳтимол билан Манчестерда қолади

"Манчестер Юнайтед" форварди Эдинсон Кавани катта эҳтимол билан жамоа таркибида қоладиган бўлиб турибди.

"Goal" нашрининг қайд этишича, томонлар ўртасидаги музокаралар ижобий давом этмоқда ва улар келишувга эришишга яқин турибди. 34 ёшли Кавани ушбу мавсум манкунианликлар таркибида 31 ўйинда қатнашиб, 10 гол ва 2 ассист қайд этди.

Унинг клуб билан шартномаси ёзга қадар давом этади. Буни ўзаро келишувга кўра яна бир йилга узайтириш имкони бор.

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика