Кавани Фалькао билан бир жамоада ўйнаши мумкин
22 июн 2022 09:13
Новости
Кавани Фалькао билан бир жамоада ўйнаши мумкин
Уругвайлик 35 ёшли футболчи Эдинсон Кавани ўз хизматларини Испаниянинг "Райо Вальекано" жамоасига тақдим этди.
Маълумотларга кўра, Каванининг "Райо Вальекано"га ўтишида асосий муаммо футболчининг маоши пасайиши бўлади. Агар испан клубига кўчиб ўтса, МЮдан кўра сезиларли даражада паст маош олади.
Аввалроқ манчестерликлар 2021/22 йилги мавсум якунлангач, клуб ва футболчи ўртасидаги келишув ҳам ниҳоясига етиши ва Кавани клубдан кетишини эълон қилишганди.
Эслатиб ўтамиз, 2021/22 йилги мавсум олдидан бошқа бир таниқли ҳужумчи Радамель Фалькао "Райо Вальекано" сафига бориб қўйишлганди. Унинг шартномаси 2023 йилгача мўлжалланган.
Похожие новости
17:27
"Невараларимга айтиб берадиган гапим бор". Фалькао Роналду ва Месси даврида яшагани ҳақида гапирди 15
championat.asia
Умтити Месси ҳақида: "Фақатгина Месси ўйинни ёлғиз ўзи ютишга қодир эди"
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги дастлабки очкосини қўлга киритди
"Ал Иттиҳод" Салоҳнинг агенти билан музокаралар олиб бормоқда
Кроос Саудия Арабистони лигасини танқид қилди: "Роналдусиз уни яна унутишади"
Комментарии