RU

Последние новости

12:34Шомуродов яна тўпурарлар жадвалида биринчи ўринга қайтадими? Бугун Туркияда Истанбул дербиси бўлиб ўтади, унда ҳамюртларимиз иштирок этади  1 12:27"Манчестер Сити" Игор Тиагони ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 11:54"Бавария" Виктор Осимхенни сотиб олиши мумкин  0 11:25Ўзбекистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси "Андижон"га ўтмоқда  7 11:22Жозе Моуринью Португалия терма жамоасини бошқаради  2 10:50Ёрқин Назаровга янги мавсумда беларуслик мураббий кўмаклашади  0 10:05Арне Слот: "VAR фақат аниқ ҳолатларда ишлаши керак"  1 09:50Владимир Бубаня: "Андижон" билан кечган сценарийни яна такрорлашни истайман"   0 09:07Sofascore. Абдуқодир Ҳусанов кеча неча баҳо олди?  3 08:41Францис Нарх, "Андижон" ҳимоячиси ва бразилиялик футболчи Самарқанд клуби йиғинида қатнашмоқда   0 08:12"Андижон" ва "Бухоро" собиқ футболчиси "Металлург" мураббийлар штабига қўшилди   0 07:33Жоржо Кьеллини: "VAR тизими ўзгариши шарт, бундай хатоларни қабул қилиб бўлмайди"  2 06:57Назорат учрашуви. "Металлург" - "Каттақўрғон" муроса кўчасини танлади  0 02:58ЛаЛига. "Реал" "Реал Сосьедад"га имконият қолдирмади  34 02:54Англия Кубоги. "Ливерпуль" қийинчиликсиз "Брайтон" тўсиғидан ўтди  2

Катанецнинг штабида Кападзени ҳам кўрамизми? Новости

Катанецнинг штабида Кападзени ҳам кўрамизми?

Сречко Катанец Тошкентга келгач, унинг мураббийлар штаби қандай кўринишда бўлиши кўпчиликни қизиқтиряпти.

Унинг штабида Тимур Кападзени кўришни истаётганлар ҳам талайгина. Шу туфайли "Олимпик"ни бошқараётган 39 ёшли мутахассис билан боғланиб, баъзи саволларимизга жавоб олдик. 

— Питер Хюистра "Олимпик" сардори Беҳзод Шамсиев қишда "Пахтакор"га қайтарилишига шама қилгандек бўлди. Сизнинг Беҳзод билан боғлиқ режаларингиз қандай?

— Агар таклиф бўлса, мавсум охирида гаплашиб кўрамиз. Бизнинг асосий вазифамиз йигитларни яхши даражага олиб чиқиш. Футболчи янада ўсиши учун қулай жой бўлса, нега йўқ дейишимиз керак. Қувонарли жиҳати, 5-6 ой ичида шогирдларим анча ўсиб, кўпчилиги Суперлига жамоаларининг қизиқиш доирасига тушяпти. Албатта, йигитлар ўз меҳнат ва ҳаракатлари билан кўпчиликнинг назарини ўзларига қаратишяпти. Агар футболчиларнинг мақсади юқори бўлса, бундан ҳам кучлироқ бўлишлари керак.

— Мухлисларга "Олимпик" кўрсатаётган ўйин ёқяпти. Кўпчилик жамоани Суперлигада кўришни истаб қолди. Агар юқори дивизионга йўлланма олишни уддаласангиз, Суперлигада тажриба тўплашга улгурган олимпия терма жамоаси ёшидаги футболчилар клубга олиб келинадими? Ҳарҳолда Жасур Жалолиддинов, Ҳожимат Эркинов сингари ўйинчилар талайгина.

— Суперлигага йўлланма ола билсак, ўшанда ўйлаб кўрамиз.

— "Олимпик" лойиҳаси ўзини оқлаяптими?

— Албатта, оқлаяпти. Бу лойиҳа нега керак эди? Олимпия ва миллий терма жамоага номзодлар сонини кўпайтириш, уларнинг кучайиши ва ривожланиши учун. Кўрганингиздек, йигитлар қисқа муддат ичида анча ўсишга эришди. Кучли футболчилар сони қанча кўпайса, бундан фақат терма жамоа ютади. Шу туфайли барча имкониятларни яратиб берган ЎФА ва МОҚ раҳбариятига миннатдорчилик билдираман.

— "Олимпик" кубокнинг чорак финалида "Пахтакор" билан тўқнаш келади. Кўплаб мухлислар Кападзе жамоасидан ғалаба кутяпти...

— "Пахтакор" Ўзбекистоннинг энг яхши жамоаларидан бири. Улар билан тўқнашиш биз учун фойдали бўлади. Чунки кучли рақибга қарши ўйинда камчиликларимизни кўриб, футболчиларни текшириб олиш имконияти бор. Таркибимиздаги аксар футболчилар "Пахтакор" академиясида тарбияланишган. Бу ўйин улар учун яхши имконият. "Пахтакор"га қарши имкон қадар яхши тайёрланиб, энг яхши ўйинимизни кўрсатамиз.

— Миллий терма жамоа бошқаруви Сречко Катанецга топшириляпти. Унинг штабида Кападзени ҳам кўрамизми?

— Хорижлик мураббий бўлгани учун унга маҳаллий мутахассислардан кимдир кўмаклашиши керак. Бу вазифага Равшан ака Ҳайдаров муносиб эди.

Менга келсак, имконият ва бўш вақтим бўлса, албатта, бориб иш жараёни билан танишаман. Керакли нарсаларни ўрганиб, ўзим учун оламан. Чунки менга ҳам Катанецнинг иш услуби жуда қизиқ!

Фахриддин Рўзиев суҳбатлашди

Рейтинг: -6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика