RU

Последние новости

02:13Ироқ мураббийи ФИФАдан ЖЧ плей-офф ўйинини қолдиришни сўради: "Бизга тайёргарлик учун вақт керак"  4 01:35Алиссон ва Кьеза "Галатасарой"га қарши ўйнамайди: Слот вазиятга ойдинлик киритди  0 01:10«Каттақўрғон» ўз сафига уч нафар янги ҳимоячини қўшиб олди, улар орасида «Пахтакор» тарбияланувчилари ҳам бор  1 00:48"Реал" Почеттинони олиб келмоқчи: Арбелоага фақат мўъжиза ёки Чемпионлар Лигасидаги ғалаба ёрдам беради  10 00:19Англия Кубоги: Чорак финалда "Манчестер Сити" ва "Ливерпуль" ўзаро тўқнаш келади  8 00:0523 та қизил карточка ва оммавий муштлашув: Халк финалдаги даҳшатли ҳолатда ҳакамни айблади  0 23:01"Мен Лео қолади деб кафолат бермаганман" — Лапорта Хавининг айбловларига жавоб қайтарди  10 22:30Неймар 2023 йилдан бери илк бор Бразилия терма жамоасининг кенгайтирилган таркибига киритилди  1 21:59Абдуқодир Ҳусановнинг трансфер нархи нега ошмади? Англиялик эксперт жавоб берди  8 21:23"Манчестер Сити" футболчиси 80 000 фунт жарима тўлайди  4 20:59Мбаппе "Реал" шифокорларига ишонмаяпти — у 3 ойдан бери жароҳат билан ўйнаб келган  10 20:41Осиё Кубогидаги шов-шув: Эрон терма жамоасининг 5 нафар футболчиси полиция ёрдамида қочиб кетди  22 20:04Маунт "Манчестер Юнайтед"даги келажаги бўйича бир қарорга келди  0 19:43Суперлиганинг 2-турида ҳакамлар бир нечта қўпол хатога йўл қўйди  41 19:31"Ливерпуль" раҳбарияти бош мураббийга шарт қўйди. Слотдан нималар талаб қилинмоқда?  8

Катанец нега айнан Адҳамзодани чақирди? Новости

Катанец нега айнан Адҳамзодани чақирди?

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ноябрь ойидаги ўйинлар учун қайдномаси эълон қилинди.

Ундан 24 нафар футболчи ўрин олди. 23 футболчи ўтган ойги йиғинга ҳам чақирув олганди. "Пахтакор" вакили Умар Адҳамзода терма жамоа учун янги ном сифатида қайд этилди.

Ўтган мавсумда "Нефтчи"даги ажойиб ва сермаҳсул ўйинларидан кейин "Пахтакор"га кўчиб ўтган чап қанот футболчиси Қатар ва КХДР билан учрашувларга терма жамоа сафида тайёргарлик кўради.





Рўйхатга эътибор қилсак чап қанот ҳимоясида ўйнай оладиганлар Шерзод Насруллаев, Фарруҳ Сайфиев ва Умар Адҳамзодани кўришимиз мумкин. Хўш, Катанец чап қанотга шунча футболчини нима қилади?

Менимча бош мураббий Фарруҳ Сайфиевни ўнг қанот ҳимоячиси сифатида кўрмоқда. Шунчаки охирги ўйинларга эътибор қиламиз:


КХДР билан ўйинда Сайфиев 71-дақиқада ўнг қанот ҳимоячиси Алижонов ўрнига майдонга тушган.

Узбекистан

Jaloliddin Masharipov - 20'

Кубок Мира квалиф. АФК - 3-й раунд гр. A . Тур 1

05/09/2024, 20:00

0
:
1
Завершен

КНДР

Стадион: 24205 зрителей

45'
90'
20'  Jaloliddin Masharipov
60'  Остон Урунов (Аббосбек Файзуллаев)
71'  Отабек Шукуров (Абдулла Абдуллаев)
71'  Khoziakbar Alidzhanov (Фаррух Сайфиев)
87'  Jaloliddin Masharipov (Акмаль Мозговой)
87'  Элдор Шомуродов (Бобур Абухаликов)
40'  Kuk-Chol Kang II
46'  Kuk-Jin Kim (Jo-Guk Ri)
72'  Il-Song Ri (Ju-Song Choe)
81'  Chung-Song Paek (Il-Gwan Jong)
87'  Pom-Hyok Kim (Hun Ri)


Эрон билан ўйинда Сайфиев асосий таркибда ўнг қанот ҳимоячиси сифатида майдонга тушди ва 46-дақиқада ўз ўрнини Алижоновга бўшатди.

Узбекистан

Кубок Мира квалиф. АФК - 3-й раунд гр. A . Тур 3

10/10/2024, 20:00

0
:
0
Завершен

Иран

Стадион: 33829 зрителей

45'
90'
19'  Фаррух Сайфиев
30'  Одилжон Хамробеков
46'  Фаррух Сайфиев (Khoziakbar Alidzhanov)
71'  Аббосбек Файзуллаев (Остон Урунов)
90'  Рустам Ашурматов
55'  Мохамед Мохеби (Мехди Гайеди)
57'  Saleh Hardani
66'  Саман Годдос
71'  Саман Годдос (Омид Нурафкан)
79'  Алиреза Джаханбахш (Али Голизаде)
79'  Сердар Азмун (Shahriar Moghanlou)


Ортда қолган 4 та ўйиннинг барчаси чап қанотда Шерзод Насруллаев мунтазам ўйнади.

Нега айнан Умар Адҳамзода? Катанец бунгача чап қанотга бир неча бор Иброҳимҳалил Йўлдошев ва Акром Комиловни чақирганди.

2022 йил охирида Катанец Йўлдошев ҳақидаги саволга шундай жавоб берганди: "ИброҳимҲалил Йўлдошев нега йўқ? Биз бошқа футболчиларни текшириб кўрмоқчимиз. Лекин Йўлдошев ҳам ўз ўйинини яхшилаши керак. У ҳали ёш ва барчаси ўз қўлида".

Акром Комилов эса айни пайтда операциядан кейин жароҳатини даволамоқда.

Умар Адҳамзода бу йил "Пахтакор"да чап қанотда ҳимояда ҳам, керак бўлса ярим ҳимояда ҳам ўйнамоқда. Шундай экан, Катанец уни Насруллаевга рақобатчи (кўпроқ захира варианти десак тўғри бўлади) сифатида кўрмоқда. Бундан ташқари Адҳамзода худди Сайфиев сингари ўнг қанотда ҳам бемалол ўйнай олади. Яъни универсал футболчи ҳисобланади.





Умар Адҳамзода ўзи ким?


1998 йил 4 апрель куни Тошкентда туғилган. Футболдаги илк қадамларини Чилонзор туманидаги "Пахтакор"га қарашли филиалида ташлаган. У ерда Абдусаттор Раҳимов қўл остида 1 йилдан кўпроқ вақт давомида шуғулланган. Сўнг "Пахтакор" академиясига йўл олган. Академияда Линур Иркиновичдан футбол сир-асрорларини ўрганган. 2017 йилда "Локомотив"нинг иккинчи лигадаги жамоасига жалб қилишган. Юрий Юрьевич қўл остида ярим йил ўйнаганидан сўнг Вазген Игнатьевич бошчилигидаги ўринбосарлар таркибига ўтган. Катта футболга кириб келишида ушбу мураббийнинг ҳиссаси катта бўлган. 2019 йил бошида Тимур Кападзе билан ҳам ишлашга муваффақ бўлди ва иккинчи даврада Фарғонанинг "Истиқлол" жамоасида ижара асосида тўп тепди. Шундан сўнг, айрим сабабларга кўра, "Локомотив" билан хайрлашган. Бироз вақт ўтгач, "Истиқлол" молиявий сабабларга кўра ёпилди. Бу пайтда эса "Нефтчи"дан таклиф келиб тушди ва деярли 3,5 йилни шу жамоада ўтказди. 2024 йил бошида "Пахтакор"га ўтди.

Адҳамзода Ўзбекистон Суперлигасида 2022 йил (24 ёшида!) дебют қилган. Ҳозирга қадар Суперлигада 58 та ўйин ўтказиб 4 та гол урган ва 12 та голли узатмани амалга оширган. 

2023 йилда ПФЛ талқинига кўра Суперлигада йил рамзий терма жамоасидан жой олган эди.



Автор : Narzulla Saydullayev
Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика