RU

Последние новости

23:45А Серия. Чемпион "Интер" "Сассуоло" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  1 23:31"Реал" — Испания чемпионати ғолиби!  23 23:31Ла Лига. "Жирона" ўз уйида камбэк қайд этиб, "Барселона"ни мағлуб этди. Чемпион номи аниқ бўлди  80 23:27АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Вулверхэмптон"ни йирик ҳисобда таслим этди, Холанддан покер!  10 23:12Александр Хомяков: "Бизга чап оёқ етишмади"  5 23:04Иван Бошкович: "Ўйин вақтидаги эмоциялар нормал ҳолат"  5 23:00Саудия Арабистони чемпионати. Роналду ва Мане бошчилигидаги "Ал Насср" ўз уйида "Ал Веҳда"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  2 22:35Бундеслига. "Штутгарт" - "Бавария" 3:1   3 22:30Бундеслига. "Боруссия Д" - "Аугсбург" 5:1   0 22:29Анчелотти Гюлер ҳақидаги саволга кескин жавоб қайтарди  4 22:15ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Кадис" 3:0   0 21:58"Боруссия" футболчиси оғир вазн сабаб клубдан кетади?!  2 21:16Ла Лига. "Реал" ўз уйида йирик ғалабага эришди  11 20:57Беларусдаги футбол ўйини 50:0 ҳисобида якунланди  5 20:35Суперлига. "Сўғдиёна" пешқадам "Андижон"ни "Бобур Арена"да мағлубиятга учратди  93

Касильяснинг рафиқаси оғир ҳасталикка чалинганини маълум қилди Новости

Касильяснинг рафиқаси оғир ҳасталикка чалинганини маълум қилди

Испаниялик посбон Икер Касильяснинг рафиқаси Сара Карбонеро instagram'даги расмий саҳифаси орқали унда рак аниқланганини маълум қилди.

«Биз, битта шок ҳолатдан узоқлашмай, яна бошқасига ҳам дучор бўлдик. Бир неча кун олдин ўтказилган тиббий текширувларда менда рак ўсимтаси борлиги маълум бўлди. Мен жарроҳлик амалиётини ўтказишга улгурдим. Ҳаммаси жуда яхши ўтди. Бахтимга, касалликни эрта аниқлашга муваффақ бўлдик. Бироқ, мен бир неча ой даволаниш курсларини ўтаб, курашишимга тўгри келади. Бўлажак йўл қийин бўлади. Бироқ, натижаси ижобий якунланади. Менга оилам ва дўстларим кўмаги ёрдам беради», – дея қайд этган Карбонеро.

Эслатиб ўтамиз, 38 ёшли Икер Касильяс «Порту»нинг машғулотлари вақтида юраги хуруж қилиши натижасида шифохонага ётқизилган ва бир неча кундан сўнг тиббий бинони тарк этганди. Шифокорлар унга бошқа футбол ўйнамасликни маслаҳат беришмоқда.

Рейтинг: +33   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика