Карвахаль "Реал"даги жамоадошлари ҳақида: "ТОП 3 - Роналду, Рамос, Модрич. Беллингем - нима қилишни ярим қарашда биладиган футболчи"
09 сен 2023 20:12
Новости
Карвахаль "Реал"даги жамоадошлари ҳақида: "ТОП 3 - Роналду, Рамос, Модрич. Беллингем - нима қилишни ярим қарашда биладиган футболчи"
Даниэль Карвахаль "Реал"даги энг яхши жамоадошлари ҳақида фикр билдирди.
Ҳимоячидан у бирга ўйнаган энг яхши футболчилар учлигини айтишни сўрашди. 31 ёшли испаниялик улар Криштиану Роналду, Серхио Рамос ва Лука Модрич дея жавоб берди.
Шу билан бирга у жорий мавсум жамоага қўшилган Жуд Беллингем ҳақида илиқ фикр билдирди
"Биринчи марта Беллингемга қараганимда, у нима қилаётганини биладиган футболчи эканлигини тушундим. У кўп қиррали футболчи, вазиятлардан фойдалана олади, иккала оёғи билан ўйнайди, ҳимоя ва ҳужумда яхши ҳаракат қилади. Унга тўп берасиз, у эса ярим қарашда нима қилиш кераклигини тушуниб олади" - дейди Карвахаль.
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Комментарии