Карвахаль ўзига рақобатчи бўлган Трентнинг "Реал"га келгани ҳақида гапирди
01 июл 2025 21:29
Новости
Карвахаль ўзига рақобатчи бўлган Трентнинг "Реал"га келгани ҳақида гапирди
"Реал"нинг ўнг қанот ҳимоячиси Даниэль Карвахаль позицияси бўйича ўз рақиби бўлган Трент Александер-Арнолднинг клубга келиши ҳақида фикр билдирди.
"Трент ғоят яхши мослашди, у ҳамма билан ажойиб муносабат ўрната бошлади. У жуда самимий эди: дам олиш кунларида ҳамма билан овқатланишга келарди, у жуда яхши йигитга ўхшарди. У Жуд Беллингемни олдиндан танир эди, лекин шунга қарамай ҳамма билан мулоқот қиларди.
Профессионал нуқтаи назардан бу оддий ҳол: ҳар бир жамоада янги трансферлар, янги ўйинчилар бор ва мен буни шахсий синов деб қабул қилдим. Мен рақобатлашишни яхши кўраман, олдимда қийинчиликлар пайдо бўлиши менга ёқади. Умид қиламанки, соғлом рақобат жамоани янада кучлироқ қила олади," - дея Карвахалнинг сўзларини келтиради The Guardian нашри.
Похожие новости
championat.asia
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мусобақани ғалаба билан бошланди. Стартда Ливанни енгдик
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Тезкор хабар! Рубен Аморим МЮдан кетди
Расман: Шерзод Насруллаев — "Пахтакор" аъзоси!
Комментарии