Карвахаль бу мавсум мушагини жароҳатлаган «Реал»нинг 16-футболчиси
30 ноя 2015 09:45
Новости
Карвахаль бу мавсум мушагини жароҳатлаган «Реал»нинг 16-футболчиси
«Реал» ҳимоячиси Даниэль Карвахаль «Эйбар»га қарши ўйинни (2:0) охирига етказа олмади.
Ўйин сўнггида испаниялик футболчи жароҳат олди ва 85-дақиқада алмаштирилди. As нашри хабарига кўра, Карвахаль бу мавсумда мушагини жароҳатлаб олган «Реал»нинг ҳисоб бўйича 16-футболчисига айланди. Олдинроқ жамоанинг асосий ҳимоячилари – Серхио Рамос, Марсело ва Рафаэль Варан ҳам жароҳат туфайли сафдан чиққанди.
Чоршанба куни «Реал» Испания кубоги доирасида «Кадис» билан ўйнайди.
Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди
Комментарии