Каррера мағлубиятдаги барча айбни ўз бўйнига олди
02 дек 2016 12:12
Новости
Каррера мағлубиятдаги барча айбни ўз бўйнига олди
- Жамоам билан нима руй берганини тушунмай қолдим. Рақиб биздан кўра ажойиб ўйин ўтказди ва муносиб тарзда ғалабага эришди. Биз эса ўйиндан "чиқиб" кетдик. Ушбу мағлубиятдаги барча масъулиятни ўз бўйнимга оламан. Мени хатоим туфайли жамоа ютқазди. Мен жамоани ўйинга тўғри тайёрлай олмадим.
Пенальти бор ёки йўқ эди? Мағлубият пенальти туфайли бўлмади. Ҳакамнинг қарорини муҳокама қилишдан фойда йўқ. Об-ҳаво ҳам баҳона бўла олмайди. Ҳар иккала жамоа бир хил шароитда ўйнади.
Биз майдонда ҳар бир жабҳада ютқазди. Ўйинни назорат қилишда, қанотларда ҳам. Мураббий сифатида мен бу ўйинни ютқаздим.
Қишки таътилга қадар яна бир ўйин ўтказамиз. Таркибни кучайтириш? Бу ҳақида ҳам ўйлаб кўрамиз.
Эслатиб ўтамиз, кеча "Спартак" жамоаси сафарда "Крилья Советов"га 4:0 ҳисобида мағлубиятга учради. Жамоа айни пайтда 37 очко жамғарган ҳолда турнир жадвалида 1-поғонада бормоқда.
Комментарии