Каррагер АПЛ фаворити қайси жамоа эканлигини айтди
19 дек 2021 20:07
Новости
Каррагер АПЛ фаворити қайси жамоа эканлигини айтди
"Ливерпуль" собиқ футболчиси Жейми Каррагер жорий мавсумда АПЛ чемпионлиги учун асосий даъвогар бўлган клублар ҳақида фикрлари билан ўртоқлашди.
"Манчестер Сити" ақл бовар қилмайдиган даражада. Менимча, "шаҳарликлар" – фаворит.
"Сити" ва "Ливерпуль" ўртасидаги фарқ катта эмас, бироқ "Лидс"га қарши ўйин (7:0)ни инобатга олсак, улар қанчалик ажойиб эканини кўрасиз.
Ҳали бирор нарса ҳал қилинган деб ўйламайман. Бир неча ҳафта олдин "Челси", "Ливерпуль" ва "Сити"дан 4 очко олдинда эди. Вазият қанчалик тез ўзгариши мумкинлигини кўриш мумкин. Аммо агар кимдир 6-7 очко илгарилаб кетса, қолганларда муаммолар бўлиши мумкин", – деди Каррагер.
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Комментарии