RU

Последние новости

19:08Саудия Арабистонининг иккинчи даражали лигасидаги жамоа Моуриньюга қизиқиш билдирмоқда  1 18:36Бу жамоа 22 йил ўтиб АПЛга қайтди  4 18:29АПЛ. "Арсенал" ВАР қарорлари туфайли ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди  12 18:15Суперлига. "Андижон" - "Сўғдиёна"0:0 (матнли трансляция)  20 17:31Куртуа қайтди. "Реал" асосий таркиби эълон қилинди  3 17:06Рюдигер Роналдуни "Реал"нинг энг буюк футболчиси деб атади. Криштиану тезда "коммент" ёзди  12 16:45Мартино Ди Мариянинг "Интер Майами"га ўтиши ҳақидаги миш-мишларга фикр билдирди  0 15:53Финалдаги ҳиссиётлар. Япония - Ўзбекистон ўйинидаги суратлар жамланмаси  5 15:24Суперлиганинг 6-турини ўтказиб юборадиган футболчилар  2 15:19АПЛда "Олтин қўлқоп" кимга насиб этиши маълум бўлди  6 14:43"Бавария" Эрик тен Хаг номзодини кўриб чиқяпти  9 14:14Кассано: "Аллегрини матбуотда 4-5 нафар дўсти бор, улар мураббий айтганини ёзади"  0 13:42Ҳеч нарса қилмаган одам хатога йўл қўймайди  27 13:21Ройсга МЛС клублари қизиқиш билдирмоқда, аммо...  3 13:13U-23 Осиё Кубоги. Финалдан кейинги кадрлар ва тақдирлаш маросими ГАЛЕРЕЯ  12

Карпин: "28 декабрь куни Шомуродовнинг тўйи бўлади" Новости

Карпин: "28 декабрь куни Шомуродовнинг тўйи бўлади"

Ўзбекистон терма жамоаси ва "Ростов" ҳужумчиси Элдор Шомуродов тез орада уйланади.

Бу ҳақда Ростов клуби устози Валерий Карпин "Матч ТВ"даги "8-16" кўрсатувида маълум қилди. 

Бошловчи: Шомуродов узоқ вақтдан бери гол урмаяпти. Унинг ўйинида пасайиш кузатиляптими ёки бу вазиятга боғлиқ нарсами?

Карпин: Унинг ўйинига, вазиятлар сонига ҳеч қандай эътироз йўқ. Вазият кўп бўлса бўлгандир, лекин камаймади. Ўзим ҳам футбол ўйнаганман. Ўша даврларда 6 ой гол ура олмаганман. Кейин рақиб дарвозасини ишғол қилдим ва навбатдаги 3та баҳсда ҳам ўз ҳисобимга гол ёздириб қўйдим. Омад деган нарсалар бор. Гол урган пайтларингиздагидек ўйнайсиз, аммо гол урмайсиз. Бундан ташқари футболга таъсир кўрсатувчи ташқи омиллар ҳам бор. Масалан, мураббий ўзича турли режалар тузиб, ҳаммага рол ажратиб беради. Аммо ўша ўйинчи хотини билан уришиб қолган ёки фарзанди касал бўлади. Ҳаммамиз одаммиз. Футболни инсонлар ўйнайди. Шомуродов 28 декабрь куни уйланади. У роппа-роса 2 ой олдин келин билан танишган экан. Бу таъсир қиладими ёки йўқ, билмайман. Собиқ иттифоқ даврида футболчи уйланса, бир йил унинг ўйинида пасайиш кузатиларди.


TAS-IX эмас


Рейтинг: +50   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика