RU

Последние новости

18:14ОК-2025 саралаши. Футзалчиларимиз Австралияга қарши баҳс олиб боришмоқда(LIVE)  2 17:42Расман: Бельгия термаси бош мураббийсиз қолди  3 17:06Расман: Оле-Гуннар Сульшер Туркия чемпионатида иш бошлади!  3 16:48"Реал" хавбеки сафдан чиқди  1 16:20"Ювентус" "Аталанта"нинг бир йўла 3 футболчисини олиб келмоқчи  0 15:42"Сепахон" — "Персеполис". Эрон Суперкубоги учун ўйиннинг таркиблари маълум  1 15:06Интервью. Шерзод Эсанов: "Мақсадим - АПЛ. Унга эришмагунча тўхтамайман"  7 14:49"Бешиктош" Сульшер билан музокаралар бошланганини эълон қилди  0 14:12Кварацхелия Парижда ва яқин вақтларда ПСЖ учун тиббий кўрикдан ўтади  1 13:42Холанд ва "Ман Сити" 2034 йилгача шартнома имзолади, келишув спорт тарихидаги энг йирикларидан бўлди  6 13:10ОКМК БААга йўл олди, рақиблар орасида ЦСКА ҳам бор  2 12:47"Ал Ҳилол" Салаҳга шошириб қўядиган таклиф беришга тайёр  1 12:21Англия Премьер-лигаси тарихидаги осиёлик энг яхши 11 нафар футболчи  13 11:45Қарши давлат университети Лига аъзоси бўлиш учун ариза берди  6 10:48Интервью. Сергей Чигодаев: "Абдуқодир балки ўзимизда қолганида ҳозирги даражага чиқмасди"  5

Карлуш Кейрушнинг хайрлашув сўзлари Новости

Карлуш Кейрушнинг хайрлашув сўзлари

Кеча бўлиб ўтган Осиё Кубоги дастлабки ярим финалида Эрон йирик ҳисобда мағлубиятга учраб мусобақани тарк этди.

Ушбу Осиё Кубогида кўпчилик Эрон терма жамоасидан чемпионликни кутаётганди. Лекин форслар мусобақанинг ярим финалида ўз юришларини тўхтатишди.

Эрон кеча кутилмаганда Японияга 0:3 ҳисобида имкониятни бой берди. Учрашувдан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида жамоа устози Карлуш Кейруш хайрлашаётганини маълум қилди:

"Аввало шуни айтишим керак, жамоам билан фахрланаман. Эрон терма жамоасини узоқ вақт бошқардим, ҳаммаси фантастик даражада бўлди, футболчилар билан узун масофани босиб ўтдик".

"Бу ерга финалда ўйнаш учун келгандик, лекин бир қадам қолганда турнирни тарк этяпмиз. Шу ерда ҳамммаси тугайди. Мен қўлимдан келганча ишладим. Ортда қолган 8 йил мен учун жуда яхши ўтди. Шундай футболчиларни шуғуллантирганимдан бахтиёрман. Мен терма жамоанинг кейинги фаолиятида омад тилаб қоламан".

"Бугун фақат бир жамоа майдонда кўринди: бу эса Япония. Тан олишим керак, финалга энг яхши жамоа йўл олди. Мен Японияни финалга чиққани билан табриклайман. Лекин энг катта раҳматни ўз футболчиларимга айтаман. Улар қийин вазиятларда ҳам менга далда бўла олишди. Умримнинг қолган қисмида Эронда ўтказган вақтимни асло унутмайман. Барчангизга ташаккур".

Рейтинг: +51   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика