RU

Последние новости

02:58ЛаЛига. "Реал" "Реал Сосьедад"га имконият қолдирмади  19 02:54Англия Кубоги. "Ливерпуль" қийинчиликсиз "Брайтон" тўсиғидан ўтди  2 02:43А Серия. Миланда драма: қизил карточка, 5та гол - "Derby d'Italia"да "Интер" ғолиб!  19 00:58Рафинья сафга қайтишга яқин  1 00:42"Ньюкасл" камбэк амалга ошириб, "Астон Вилла"ни Англия Кубогидан чиқариб юборди  3 00:27Саудия Арабистони. "Ал Насср" ғалабага эришиб, 2-ўринга қайтди. Роналдудан навбатдаги гол!  5 23:47Абдуқодир Ҳусанов "Манчестер Сити" - "Салфорд Сити" учрашуви энг яхши футболчиси деб топилди  4 23:32Илҳом Абдуғаниев воҳа клуби билан шартнома имзолади  2 23:16УЕФА президенти Қозоғистонда сайланади  5 22:57Расман: "Металлург" Азим Аҳмедов билан шартнома имзолади  2 22:48Харри Кейн фаолиятидаги юбилей голини урди  2 22:26Германия. "Байер" ва "Бавария"дан йирик ғалабалар  1 22:11ОКМК Россия жамоасига имкониятни бой берди  0 21:50Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  54 21:40"Шўртан" Тожикистон клуби билан муроса кўчасини танлади  0

Карлос Кейруш: "Дурангга мос ўйин бўлди" Новости

Карлос Кейруш: "Дурангга мос ўйин бўлди"

Эрон терма жамоаси бош мураббийи Карлос Кейруш Ўзбекистон терма жамоасига қарши ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

Эрон терма жамоаси номидан ЎФФга миннатдорчилик билдираман.Икки терма жамоа ҳам ушбу ўйиндан қўп нарса олди. 

Бугунги ўйинда икки жамоада ҳам гол киритиш учун имкониятлар юзага келди. Ўйлашимча, бугунги иссиқ ҳаво футболчиларга ҳалал берди. Очиғини айтадиган бўлсам, бугунги ўйин дурангга мос эди. 

Бизнинг жамоада ёш футболчилар кўп. Улардан 6 нафари ўзининг дебют ўйинида майдонга тушди. Уларнинг ўйинидан қониқдим десам ҳам бўлаверади. 

Бугунги ўйин ўртоқлик ўйини бўлгани учун биз ҳам, рақиб ҳам ўз имкониятларини тўлиқ намойиш этгани йўқ. Биз учун кейинги бўладиган ўйинда 3 очкони қўлга киритиш муҳим.

Ўйин ҳаками икки маротаба "тайм-аут" берганини ўзи ҳам ҳавони қай даражада иссиқ эканлигини кўрсатиб турибди. Ўйин соат 18:00да бошланиши ҳам бизга маъқул келди. Чунки, Туркманистонга қарши бўладиган кейинги ўйинимиз ҳам ҳудди шундай вақтда бошланади. 


Эрон ва Ўзбекистон ўртасидаги сўнгги ўйинларда фақатгина битта гол киритилмоқда...

Мен учун қандай ҳисобда ғалаба қозонишимизни фарқи йўқ. Бугунги ўйинда голлар киритиш учун кўплаб имкониятлар бўлди. Ўйин бошқача ҳисобда якунланиши ҳам мумкин эди.


Жанубий Корея терма жамоаси бош мураббийи Чой Кан Хи билан муносабатларингиз қай даражада?

Биз ҳалиям дўстмиз. Футболда бундай нарсалар оддий ҳол. Босим ўтказиш футболнинг бир қисми.

Ўзбекистонга Шимолий Кореяга қарши ўйинда ғалаба тилаб қоламан.


Азиз Тўхтамуродов

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика