Карл-Хайнц Румменигге: "Ковачнинг шартномаси 2021 йилга қадар амал қилади"
24 мая 2019 21:20
Новости
Карл-Хайнц Румменигге: "Ковачнинг шартномаси 2021 йилга қадар амал қилади"
"Бавария" директорлар кенгаши раиси Карл-Хайнц Румменинге жамоа бош мураббийи Нико Ковач ҳақидаги саволга жавоб қайтарди.
- Унинг келажаги Германия кубогига боғлиқми?
- Битта ўйин бўйича қарор қабул қилиш бу аҳмоқлик. Ишга масъулиятсиз ёндошилган бўлади. Ковачнинг шартномаси 2021 йилга қадар амаол қилади ва бу борада ҳеч ким шубҳаланмади.
Биз Нико Ковач билан бўлишга ишонамиз. Агар Ули Хённес ва мени Ковач ҳақида турлича фикрда бўлганимизда, у бизнинг мураббий бўлмас эди, - дейди Румменинге.
Комментарии