RU

Последние новости

00:17Инзаги Нуньесни "Ал Ҳилол"да кўрмоқчи. "Ливерпуль" ҳужумчига музокара ўтказишга рухсат берди  0 23:50Пакета Манчестерга йўл олиши мумкин  0 23:25Расман: "Челси" Хато трансферини эълон қилди  5 23:09Суперлига. "Сурхон" – "Қизилқум" ўйинида ҳисоб очилмади, ҳакам ВАР монитори орқали иккита эҳтимолий пенальтини кўриб чиқди  5 22:51Элдор Мойлиев "Насаф" футболчиси "Шўртан"га ўтмагани сабабини айтди  2 22:40Ҳаким Фузайлов "Хоразм"нинг ушбу мавсумдаги мақсадини айтди  0 22:27Максим Шацких: "ОЧЛга оптимал ҳолатда борамиз"  3 22:07Баҳром Ҳайдаров: "Дастлабки икки голни инобатга олмасак, тенг ўйин бўлди"  9 22:02Суперлига. "Хоразм" Ғузорда "Шўртан"дан ишончли ҳисобда устун келди  8 21:36"Бенфика" Браимни "Реал"дан ижарага олмоқчи. Музокаралар бошланди  0 20:55Суперлига. "Андижон" "Қўқон-1912"ни йирик ҳисобда таслим қилди  28 20:26"Сурхон" — "Қизилқум". Таркиблар маълум  0 19:46МЮ Хейлундни 30 млн фунтга сотишга тайёр  2 18:40Моуринью "Реал" футболчисини нишонга олди  1 17:37Дарвозаларга 4 та гол урилган, футбол шоуга айланган, "Динамо" ғалабани бой берган учрашувдан галерея  0

Карим Бензема vs Лионель Месси Новости

Карим Бензема vs Лионель Месси

Кўпинча ким кучлироқ деган саволга таққослаш ёрдамида аниқлик киритса бўлади.

Тўғри, балки бевосита икки футболчини солиштирганда биргина кўрсаткич билан кучлироқ дейиш нотўғри бўлар, аммо жамоага қанчалик фойдаси тегаётгани муҳим жиҳатлигини ҳеч ким инкор эта олмайди. 

Сўнгги йилларда Испанияда етакчилик учун икки клуб курашиб келмиоқда. Азалий рақиблар "Реал" ва "Барса"нинг муҳим футболчилари бўлмиш Лионель Месси ва Карим Бенземанинг жамоаларининг Ла Лигадаги самарадорлигига қанчалик ҳисса қўшаётганига эътибор қаратсак.

1) Месси Испания чемпионатида 19 та гол урди. "Барселона"нинг умумий кўрсаткичи эса 63та тўп. Бу голларнинг 30% аргентиналикка тегишлилигини англатади 30%. 

Роналду vs Месси қарама-қаршилиги даврида Лионелнинг максимал натижаси 39% бўлган.

2) Бензема Испания чемпионатида 14 та тўпга муаллифлик қилиб улгурди. "Қаймоқранглилар"нинг умумий кўрсаткичи 49 та. Франциялик форвард жамоаси голларининг 29%га ўз исмини ёздириб қўйган бўлиб чиқмоқда. Эътиборлиси бу Бензема учун шаҳсий рекорд натижа ҳисобланади. Унинг натижаларига қараб, карантиндан аввалги ўйинларда голсиз серияни бошдан ўтказаётган бўлсада, бу мавсумдаги меҳнатлари учун Бенземага қойил қолса арзийди.


Вазиятни янада яхшироқ тушуниш, тасаввур қилишингиз учун «Реал»нинг охирги йиллардаги голларида Криштиану Роналдунинг улушига тўхталамиз:

- 2017/18-йилги мавсум жамоа 94 гол урган бўлса, 26 таси Роналду ҳисобига ёзилган - бу 28%!

- 2016/17-йилги мавсум жамоа 94 гол урган бўлса, 26 таси Роналду ҳисобига ёзилган - бу 28%!

- 2015/16-йилги мавсум жамоа 110 гол урган бўлса, 35 таси Роналду ҳисобига ёзилган - бу 32%!

- 2014/15-йилги мавсум жамоа 118 гол урган бўлса, 48 таси Роналду ҳисобига ёзилган - бу 41%!

Бу статистик кўрсаткичлар билан биз Бензема ҳамкасблари Криштиану Роналду ва Лео Мессидан ҳар жабҳада устун демоқчи эмасмиз, аммо у ҳам камида энг фойдали футболчилар сирасига киришини назарда тутдик. 

Шу ўринда Испания футболига бефарқ бўлмаган инсон борки Бенземани "туширган қовунларини" кулиб тилга олмаган бўлса. Лекин, эътибор беринг, баъзан мухлислар Карим Бенземанинг фойдали жиҳатларига кўз юмиб, "автопилотда" танқид қилаётгандек туюлмайдими?

Қанча мураббийлар келди-кетди, қанча ҳужумчилар "Қироллик клуби" шарафини ҳимоя қилишга улгурди. Доим танқид қилинишига ўрганиб қолганимиз Бензема эса ҳамон Мадридда!

Рейтинг: +15   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика