RU

Последние новости

01:51Расман: Оле-Гуннар Сульшер истеъфога чиқарилди  1 01:30Отабек Боймуродов: "Ҳар бир рақиб учун алоҳида тайёрланамиз"  1 01:08Конференциялар лигаси саралаши. "Фиорентина"дан суперкамбэк!  0 00:49Ўзбекистон U23 термаси Осиё Кубоги саралаши учун тайёргарликни давом эттирмоқда ГАЛЕРЕЯ  0 00:26"Истанбул Башакшеҳир" миссияни уддалай олмади  51 00:13"Манчестер Юнайтед"нинг асосий футболчиси "Челси"га ўтмоқда!  4 23:56Аёллар ўртасидаги ОЧЛ саралаши. "Севинч" "Ал Насср"ни бурчакдан урилган гол эвазига мағлуб қилди  1 23:33Диёр Холматов: "Европага кетишим шу йиғиндан кейин ҳал бўлади"  7 23:17"Кристал Пэлас" ўз тарихида илк марта еврокубокларда ўйнайди  0 22:50Маҳмуд Маҳамаджонов: "Янги жамоага кўникиш осон бўлди. Энди бор эътибор термага қаратилади"  0 22:19ЕЧЛ. "Реал" Қозоғистонга келади, "Қайрат" Милан ва Лондонга боради: қуръанинг барча натижалари билан танишинг  28 21:54Одил Ҳамробеков: "Ҳозирги мураббийимиз Тимур Кападзе. Унинг қўл остида CAFA турнирига тайёргарлик кўряпмиз"  2 21:17Ўзбекистон термаси йиғинни бошлади ГАЛЕРЕЯ  4 20:45Пол Паркер: "Онана дарвозабон эмас"  3 20:12"Динамо" ҳақ бўлиб чиқди: "Ҳакам қарори нотўғри!"  22

Капелло туғилган кунига шогирдларидан "совға" ололмади Новости

Капелло туғилган кунига шогирдларидан "совға" ололмади

Жаҳон чемпионатининг 1-турига ҳам якун ясалди. Турнинг сўнгги учрашув Россия ҳамда Жанубий Корея терма жамоалари ўртасида кечди.

Фабио Капелло шогирдларига ушбу ўйин фаворити сифатида қаралаётувди. Аслида эса бундай бўлиб чиқмади. Жанубий Корея терма жамоаси Россияни катта баҳсга чорлади.  Учрашувни фаоллик билан бошлашган осиёликлар илк дақиқаларданоқ Игорь Акинфеев дарвозаси олдидан ўз омадларини излай бошлашди. Сон Хин Мин, Коо ва Кимларнинг рақиб дарвозаси олдидаги уринишлари Россия ҳимоячиларини анча довдиратиб қўя олди. 

Акинфеевнинг устози Капеллога тайёрлаган "совға"си

Россия биринчи бўлим ўрталарига келиб бироз устунликка эга бўлди. Жирков ва Кокориннинг Жунг дарвозаси томон йўллаган зарбаларининг аксарияти ноаниқ кўриниш олган бўлса, баъзиларини Жунг бартараф этди. Биринчи бўлим сўнгги дақиқаларига тўлиқлигича осиёликлар ташаббуси билан ўтди. Лекин танаффусгача ҳисоб очилмади.

Иккинчи бўлимни руслар анча шижоаткорлик билан бошлашди. Шатов ва Кокориннинг зарбаларини Корея посбони қайтариб қолди. Березуцкийнинг боши билан йўллаган зарбасига эса бироз аниқлик етишмади.

Учрашувнинг 56-дақиқасида Корея бош мураббийи Парк Чу-Йонг ўрнига Л Кёнг-Ҳо майдонга туширилди. Айнан шу футболчи ўйинининг 68-дақиқасида ўзининг кучли зарбаси билан Игорь Акинфеевни хато қилишга мажбур этди ва ҳисобни очди, 0:1.

Голдан сўнг Фабио Капелло тезда ўзгаришларга йўл қурди. Глушаков ўрнига Денисов ҳамда Жирков ўрнига Кержаковлар майдонга ташланди. Орадан беш дақиқа ўтар-ўтмас, Кержаков рақиб жарима майдончаси ичида юзага келган тартибсизликдан унумли фойдаланди ва ҳисобни тенглаштиришга эришди, 1:1.

Шундан сўнг, ўйинда бошқа голлар киритилмади ва жамоалар бир очкодан бўлишиб олишди.

Россия терма жамоаси бош мураббийи Фабио Капелло ўз туғилган кунига футболчиларидан совға ололмади.

ЖЧ-2014. "H" гуруҳи, 1-тур.

Россия - Жанубий Корея 1:1
18 июнь. 03:00
Бош ҳакам:
Нестор Питана (Аргентина)
Ёрдамчи ҳакамлар
: Эрнан Майдана (Аргентина), Хуан Пабло Белатти (Аргентина)
Захира ҳаками
: Роберто Морено (Панама)

Голлар
: Кён-Хо Ли (68), Кержаков (74)

Россия
: Игорь Акинфеев, Сергей Игнашевич, Денис Глушаков (Игорь Денисов, 72), Александр Кокорин, Василий Березуцкий, Олег Шатов (Алан Загоев, 59), Юрий Жирков (Кержаков, 71), Александр Самедов, Виктор Файзулин, Андрей Ешенко, Дмитрий Комбаров.

Жанубий Корея
: Жунг Сунг Рён, Юн Сок Ен, Ким Ен Гвон, Сон Хен Мин (Бо-Кюнг Ким, 84), Парк Жу Ен (Кён-Хо Ли, 56), Ли Ен, Ку Жа Чол, Хан Гук Ен, Ки Сон Ен, Ли Чун Ен, Хон Жон Хо (Сеок-Ҳо Ҳванг, 73).

Огоҳлантиришлар
: Сон Мин (13), Ки Сун Йенг (30), Олег Шатов (49), Коо (90).


Шаҳбоз Беғамов

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика