RU

Последние новости

16:01Роналду билан шов-шувли интервьюлар уюштирган Пирс Морган Салоҳни суҳбатга таклиф этди  0 15:35Англия терма жамоаси футболчиси барда бир кишини боши билан ургани учун ҳибсга олинди  0 15:04"Тоттенхэм" ҳимоячиси январгача сафдан чиқди  0 14:34"Барселона" ҳимоячиси Мартин: "Айнтрахт" Франкфуртга қарши ўйинда очко йўқотишга ҳаққимиз йўқ"  1 14:05Каррагер: "Салоҳ "Ливерпул"га қўшилишидан олдин "Челси"да муваффақиятсизликка учраган одам сифатида танилганди"  12 13:37Жалолиддин Машариповга водий жамоаларидан қизиқиш бор, бироқ...  3 13:10Суперлига-2025. Автоголлар статистикаси  0 12:50TVCOM'да бугунги ўйинлар: ЕЧЛ қайтди ва бошқалар  0 12:27Transfermarkt: Ўрунов — Эрон чемпионатининг энг қиммат футболчиси, Машарипов ўнликда  5 11:53Зидан "Реал"га мураббийлик қилиш ниятида эмас  3 11:17"Манчестер Сити" ҳимоячиси кулгили тарзда жароҳат олди  4 10:45"Челси" етакчиси EЧЛнинг навбатдаги турида майдонга тушмайди  0 10:14"Андижон" футболчиси: "Мураббий билан ҳаммаси яхши кетяпти"  5 09:25"Ливерпуль" Салоҳнинг ўрнига Германиядан футболчи топиб қўйди  6 08:48Левченконинг штабидаги мураббий "Сўғдиёна"да иш бошлади  2

Капелло: “Англия термасида футболчилар билан мулоқотда муаммолар бўлмаган, Россия термасида эса...” Новости

Капелло: “Англия термасида футболчилар билан мулоқотда муаммолар бўлмаган, Россия термасида эса...”

Англия ва Россия терма жамоаларининг собиқ бош мураббийи Фабио Капелло инглизларнинг ЖЧ-2010даги иштироки ҳақида гапирди.

ЖАРда ўтган мундиалда Англия термаси мусобақанинг 1/8 финалида Германияга 1:4 ҳисобида имкониятни бой бериб, мусобақа билан хайрлашганди.

“Таркибда муаммолар кўп эди. Руни 100 фоиз тайёр эмасди, Фердинанд ва Бекхэмни жароҳат безовта қилаётганди. Энг муҳими етакчи футболчилар сафдан чиқишган ва биз ЖАРдаги мусобақада ишончсиз ўйин кўрсатдик. Ўша пайтдаги Англия термасида ёши улуғ футболчилар кўп эди, ёш футболчилар деярли йўқ эди. Бу ҳам ўйинимизга ўз таъсирини ўтказган. Айни пайтда терма жамоада ёш ва тиришқоқ футболчилар бор ва улар ажойиб тезликка эга, сифатли ўйин намойиш этишмоқда. 

Кимлардир мени инглиз тилини тушунмасликда айблаши мумкин, аммо футбол учун 20 та сўзни билиш кифоя. Англия термасида бу борада менда муаммо бўлмаган, аммо Россия ва Хитой термасини бошқарганимда футболчилар билан мулоқотда бу борада қийинчиликлар кузатилган”, дея Капеллонинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Guardian.

Фабио Капелло 2012-2015 йилларда Россия терма жамоасини бошқарган.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика