RU

Последние новости

08:19Эрон футбол федерацияси президенти эронликларни ЖЧ-2026 да иштирок этмаслиги ҳақидаги саволга жавоб берди  4 07:52Ямал ХХI асрда ушбу натижага эришган илк футболчи  0 07:26Суперлига. Бугун 1-тур якунланди  3 07:00Эрон терма жамоаси ЧМ-2026 да иштирок этмаслиги мумкин — Маrcа  4 03:20А Серия. "Наполи" ва "Интер"да ғалаба  1 03:10Лига 1. ПСЖ меҳмонда минимал ҳисобдаги ғалабага эришди  0 02:56Ла Лига. "Атлетико" 90+4 дақиқада гол уриб, "Реал Овьедо"ни мағлуб этди, Альварес чемпионатдаги 14 ўйинлик голсиз сериясига якун ясади  3 02:10Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Насср" меҳмонда қийин ғалабага эришди, Роналду пенальтидан фойдалана олмади  11 01:05Бундеслига. Интрига ўлди-ми? "Бавария" "Дер Классикер"да "Боруссия Дортмунд"ни мағлуб этиб, жадвалда ундан 11 очко олдинлаб кетди  9 00:52Тимур Кападзе: “Самарқанддаги ўйин қийин бўлишини билардик”  5 00:25АПЛ. Ҳусанов ва Ҳоландсиз ўйнаган "Манчестер Сити" меҳмонда "Лидс"ни қийинчилик билан мағлуб этди  15 00:17Мирко Йеличич: "Бу Суперлигада осон ўйин йўқ. Барча жамоалар ўз оиласи, клуби учун курашмоқда"  1 23:39Стефан Чинеду: "Тўпурарлик учун курашаман, энг муҳими, жамоам ғалабаси"  2 23:22Станислав Кудряшов: "Биринчи бўлимни ёмон бошладик. Клубимиз ривожланишнинг янги йўлини танлади"  2 23:03Вадим Абрамов: "5 та турдан сўнг ким нималарга қодирлиги кўринади"  9

Канюк, Гриффитс ва "Насаф" афсонаси қаерда? Новости

Канюк, Гриффитс ва "Насаф" афсонаси қаерда?

Олий лига, аниқроғи бўлажак суперлига клублари янги мавсумга тайёргарликни қизғин олиб боришмоқда.

ОЧЛда ўйнайдиган учала клубларимиз ҳам айни пайтда хорижда йиғин ўтказмоқда. Қолган жамоалар эса Тошкентда ёки ўз қароргоҳларида тараддуд кўришмоқда.

"Насаф" жамоаси айни пайтда Туркиянинг Белек шаҳрида шуғулланмоқда. Рўзиқул Бердиев Туркиядаги йиғинга жами 23 нафар футболчи билан кетгани ҳақида клуб расмий сайти хабар берганди.

Жамоа таркибига янги қўшилган футболчилар борасида ҳам расмий сайтда маълумотлар чоп этилди. Лекин қизиқ томони шундаки, "Насаф" расмий сайти жамоани расман тарк этган футболчилар ҳақида лом-лим дегани йўқ. Масалан ҳозирга қадар жамоани Акмал Шораҳмедов, Фарруҳ Сайфиев, Баҳром Абдурахимов, Дилшод Раҳматуллаев, Сайдулло Раҳматов ҳамда Мақсуд Каримов сингари футболчилар тарк этишди. Лекин клуб бу ҳақда негадир сукут сақламоқда. Ҳар қандай жамоанинг асосий таркибидаги исталган футболчиси тарк этса бу ҳақда клуб расман эълон қилади ва камига ўша футболчиларнинг хизматлари учун миннатдорчилик билдиради.

"Насаф" матбуот хизмати учун намуна:

“Локомотив”ни 3 нафар футболчи тарк этди

Шерзод Файзиев “Локомотив” билан хайрлашди

Соҳибов, Толипов ва Нурматов "Пахтакор"ни тарк этди

"Пахтакор" Шипилов, Сергеев ва Каримовга омад тилайди

Аммо "Насаф" ҳозирча "аждарлар" учун 10 йилдан ортиқ меҳнати синган футболчиси, жамоа афсонасига айланган ҳимоячиси Мақсуд Каримов ҳақида ёзишди унутган кўринади.

Нега? Ёки "Насаф"дан кетган футболчилар Қарши жамоаси учун дарҳол бегонага айланадими? Шунча йил қилган хизматлари унутиладими?

Яқинда "Насаф" спорт директори Виталий Ни "Футбол Экспресс" газетасига берган интервьюсида жамоадан кетган футболчилар тўғрисида шундай деганди: "Футболчига яхши таклиф келганида унинг олдида иккита йўл қолади: Садоқат ва пул. Улар ушбу иккита йўлдан ўзларига маъқулини танлашди", - дея гапириб ўтганди.

Кейинчалик эса "Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев жамоадан кетган футболчиларни клубга садоқатсизлик қилди, деб ҳисобламаслигини билдирди ва улар қийин паллаларда ҳам жамоа шарафини ҳимоя қилишганини эслатиб ўтди.

Куни кеча эса "Насаф" менежери Шамил Ярулин ҳам шу вақтга қадар жамоа шарафини ҳимоя қилиб келган, ютуқларга ўз ҳиссасини қўшган футболчиларни ҳурмат қилиш кераклигини таъкидлаганди. Шунингдек, Ярулин кетган футболчиларни "Насаф" либосида пайти олқишлаб, жамоадан кетгач уларни ҳақоратлашларини қоралади.

Бу албатта тўғри фикр. Энди қизиқ савол туғилади, нега унда кетган футболчиларни ҳурматини жойига қўйиш кераклигини ПФЛ расмий сайтидаги интервью чоғида такрор таъкидлаётган менежер, клуб расмий сайтида улар ҳақида хабар чоп этишни матбуот хизматидан сўрамаяпти? Ёки талаб қилмаяпти?

Илҳом Шомуродов ҳам шунча йил "Насаф" учун жон куйдириб ўйнаганди. Лекин жароҳати сабаб футболдан узоқлашган ҳужумчи мана 1 йилдан ошди "Насаф" билан бирга эмас. Лекин "Насаф" клуби бу собиқ ҳужумчиси жамоадан кетгани ёки ҳозирги ҳолати борасида ҳеч қандай расмий хабар бермаганди.

Энди "Пахтакор"даги легионерлар Гиди Канюк ва Ростин Гриффитс ҳақида. "Шерлар" Туркияда ҳозирга қадар иккита назорат беллашуви ўтказишди. Бу ўйинларда "Пахтакор" расмий сайтида эълон қилинган таркибга кўра, Гриффитс ва Канюк йўқ.

Шота Арвеладзе Туркиядаги йиғинга олиб кетган футболчилар рўйхатида эса Канюк ва Гриффитс номлари ёзилганди. Бу футболчилар айни пайтда жамоа билан биргами-йўқми номаълум. Чунки бу футболчилар ҳақида ҳеч қандай хабар чиққани йўқ. Балки жароҳатлари сабаб улар назорат учрашувларида иштирок этишмагандир. Лекин шуниси аниқки, бу футболчиларнинг тақдири ёки ҳозирги ҳолати борасида "Пахтакор" матбуот хизмати жим.

Йиғин давомида Шота Арвеладзенинг фикрлари клуб расмий сайтида эълон қилинди. Мураббий ҳам Канюк ва Гриффитс борасида ҳеч нима демаган.
Энди ўринли савол туғилади, балки "Пахтакор" бу легионерлар хизматидан воз кечдими?
Бу борада "Пахтакор" матбуот хизмати алоҳида хабар чоп этишини кутамиз.

Шунингдек, Туркиядаги йиғинда "Пахтакор" сафида жамоанинг собиқ ҳимоячиси Егор Кримец иштирок этмоқда. Бу ҳақда клубнинг телеграмдаги расмий каналида қўйилган сурат орқали хабар топдик.

Қизиғи, "Пахтакор" Егор Кримец жамоа билан бирга шуғулланаётганини ҳам эълон қилгани йўқ. Балки шартнома имзоланмагандир, аммо кўрикда ўтаётгани ҳақида ҳам ҳеч қандай маълумот чоп этилмади.

Умид қиламизки, тез орада бу борада ҳам "Пахтакор" аниқ ахборот беради. Ҳар ҳолда яқин кунларда жамоа ОЧЛ доирасида муҳим ўйинни ўтказади. Жамоадаги ҳолат, ўзгаришлар жуда кўпчиликни, хусусан жамоа мухлисларини ҳам қизиқтириши аниқ.

ОЧЛдаги стартини гуруҳ босқичидан бошлайдиган Ўзбекистон чемпиони "Локомотив" ҳам янги мавсумга тайёргарликни хорижда, аниқроғи БААда олиб бормоқда.

Клуб расмий сайти хабарларида йиғин давомида бўлажак рақиблар ким бўлиши эълон қилинди. Аммо жамоа БААга қандай таркибда йўл олгани, мураббийлар штаби ва ёки футболчилар рўйхати ёзилмади. Чемпион жамоа сирли таркибда хорижга йўл олган кўринади. Жамоа кўригида янги футболчилар, легионерлар қўшилгани ҳақида ўша футболчиларнинг собиқ жамоалари эълон қилмоқда. Лекин "Локомотив" расмий сайти жамоага янги қўшилган футболчилар ҳақида маълумот беришга шошилмаяпти.

Шунингдек, "темирйўлчилар" билан биргаликда амирликлардаги йиғинда "Пахтакор"нинг собиқ вингери Шерзод Каримов қатнашмоқда. "Локомотив"нинг ижтимоий тармоқларидаги расмий саҳифаларида жамоа футболчиси Икром Алибоевни туғилгани куни билан бутун коллектив табриклагани акс этган фотосурат чоп этилди. У ерда эса Шерзод Каримов ҳам бор.

"Локомотив" матбуот хизмати тез орада БААдаги йиғинда жамоа қандай таркиб билан шуғулланаётгани ҳақида ахборот беришини кутиб қоламиз.

Бу билан фақат матбуот хизмати вакилларини қораламоқчи эмасман. Балки улар жамоа билан бирга йиғинга олиб кетилганида бу каби саволлар юзага келмасмиди, ким билади дейсиз.


Шаҳбоз Беғамов 

Рейтинг: +35   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика