RU

Последние новости

08:55Женнаро Гаттузо “Хайдук“ бош мураббийлигидан истеъфога чиқди  0 08:18Ямаль Миллатлар Лигаси Испания — Франция ярим финал учрашувининг энг яхши футболчиси  6 07:38“Интер“нинг янги бош мураббийи маълум  3 06:34ЖЧ-2026 саралаши. БАА – Ўзбекистон 0:0, Орзулар ушалган ўйин  6 02:49Қозоғистон термаси матбуот котиби: "Ўзбекистонга кўчиб кетаман"  19 02:34Одил Ҳамробеков: "Бу билан тўхтаб қолишни истамаймиз"  4 02:16Равшан Эрматов: "Бу ғалаба ўз-ўзидан келиб қолмади"  17 01:55Миллатлар лигаси. 9та гол урилган ўйинда Испания Францияни қийинчилик билан мағлуб қилди ва финалга йўл олди   55 01:41Осиёда яна катта байрам: Иордания ўз тарихида илк бор ЖЧда иштирок этади  16 01:21ЖЧ-2026 саралаши. Бизнинг гуруҳдаги барча масала ҳал бўлди  18 01:13Тимур Кападзе: "Бу ғалаба ҳаммамизники"  13 00:59Сречко Катанец: “Мен жуда қисқа гапираман…”   45 00:46Аббосбек Файзуллаев: "Ҳиссиётларни тасвирлаб бера олмайман"  14 00:35Ўткир Юсупов: "Бугун ота-онамнинг дуосини олиб, дарвозам даҳлсизлигини сақлаб қолишни ният қилиб тушгандим"  17 00:13Жанни Инфантино Ўзбекистонни жаҳон чемпионати йўлланмаси билан табриклади  25

Каннаваронинг 13 дўсти ФОТО Новости

Биз худди Каннаваро сингари ЖЧ-2006да футболчи сифатида қатнашиб ҳозирда мураббийлик қилаётган юлдузлар ҳақида маълумот берамиз.



2010 йилдан буён мураббийлик қилаётган Хенрик Ларссон 2014 йил ноябрь ойидан буён Швециянинг "Хельсинборг" устози бўлиб ишламоқда.



Филипп Коку 2013 йилдан бери Голландиянинг ПСВ клуби бош мураббийи лавозимида фаолият олиб бормоқда. Ўтган мавсумда у жамоани мамлакат чемпиони қилди.


Жованни ван Бронхорст дастлаб Голландия ёшлар терма жамоасида ёрдамчи мураббий бўлди, кейин "Фейеноорд"да ёрдамчи вазифасини бажарди. Шу йил ёздан бошлаб ван Бронхорст "Фейноорд"га бош мураббий этиб тайинланди.



Рууд ван Нистелрой 2014 йил март ойидан буён Голландия миллий терма жамоасида ёрдамчи сифатида ишлаб келмоқда. Дастлаб у Гус Хиддинк билан, кейин эса Дэнни Блинд билан ишлади.



Сербиялик Деян Станкович футболчиликни тугатгач "Удинезе"да ёрдамчи мураббий бўлди, айни пайтда "Интер"да Роберто Манчинига ёрдамчилик қилмоқда.


Чап оёқда жуда кучли зарбага эга бўлган Роберто Карлос мураббийликка илк қадамларни "Анжи" клубида қўйганди. Кейинроқ Туркиянинг "Сивасспор" ва "Акхисар Беледийеспор" каби клубларда ишлади. Айни пайтда Ҳиндистоннинг "Деҳли Динамо" клуби бош мураббийи сифатида ишламоқда.



Хорватиялик Нико Ковач 2009 йил "Ред Бул Зальцбург" академиясида ишлади, икки йил ўтиб асосий жамоада бош мураббий ёрдамчиси бўлди. 2012 йил Хорватия ёшлар терма жамоаси, 2013 йил Хорватия миллий терма жамоаси бош мураббийига айланди. Унинг бошчилигида жамоа ЖЧ-2014да иштирок этди, ЕВРО-2016га йўлланма олди.



2006 йил футболчилик фаолиятини тугатган Зинедин Зидан 2013 йилда Мадриднинг "Реал" клубида ёрдамчи мураббий бўлиб ишлади. 2014 йилдан бери "Реал" клуби ёшлар жамоасида бош мураббий сифатида фаолият олиб бормоқда.


Саудия Арабистони терма жамоаси сафида 156та ўйинда 46та гол урган Сами Ал Жабер 2009 йилдан буён мураббийлик қилмоқда. Дастлаб "Ал Ҳилол"да, кейинроқ Франциянинг "Осер" клубида ёрдамчи мураббий бўлди. 2013 йил "Ал Ҳилол"да бош мураббий бўлди. 2015 йил февраль-май ойларида "Ал Ваҳда" клубида фаолият олиб борди.


Украиналик Сергей Ребров 2014 йил 19 май санасидан бери Киевнинг "Динамо" клуби бош мураббийи бўлиб ишлаб келмоқда.


Коста-Рика терма жамоаси афсоналаридан бири бўлган Пауло Ванчоп 2008 йилдан буён мураббийлик қилмоқда. 2010-2014 йилларда миллий терма жамоада ёрдамчи бўлган Ванчоп 2015 йилнинг йилнинг август ойига қадар, бир йил давомида бош мураббий бўлиб ишлади. Бироқ қўриқчи билан жанжалдан сўнг ўз лавозимидан кетди.


Франция терма жамоаси сафида 100дан ортиқ ўйин ўтказган Патрик Виейра футболчилик фаолиятини 2011 йил "Манчестер Сити"да якунлади. Ўша йилнинг ўзида жамоанинг ўсмирларига бош мураббий бўлди. 2013 йилдан буён клубнинг ёшлар жамоасига устозлик қилиб келмоқда.


Клод Макалеле ҳам фаолиятини тугатган клубда мураббийликни бошлаган. 2011-2013 йилларда ПСЖда ёрдамчи мураббий бўлиб ишлаган Клод 2014 йилдан буён "Бастия"да бош мураббий ҳисобланади.


Нарзулла Сайдуллаев 
Рейтинг: +13   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика