Каннаваро Польша термасини бошқаришни истамади
11 янв 2022 22:48
Новости
Италия терма жамоаси собиқ ҳимоячиси Фабио Каннаваро ўзига берилган таклифни рад этди. Польша футбол уюшмаси мамлакат терма жамоаси бошқаруви учун Фабио Каннаваронинг номзодини илгари сураётганди. Мураббий ўз қарорини Польша футбол федерацияси президенти билан телефон орқали суҳбатда маълум қилган.
Польша терма жамоасини Жаҳон чемпионати саралаш ўйинларига тайёрлаш учун етарли муддатнинг йўқлиги мураббий ушбу қарорга келишига сабаб бўлган.
Каннаваро бунга қадар Осиёда ишлади: "Ал-Аҳли", "Гуанчжоу Эвергранде", "Ан-Наср», "Тяньцзинь" жамоалари, шунингдек, Хитой термасини бошқарди. 2018 йили "Эвергранде" билан мамлакат суперкубоги, 2019 йили эса чемпионликни қўлга киритди.
Похожие новости
16:28
"У даҳо эмас!" Капелло Роналдуни Месси, Марадона ва Роналдо билан солиштириб бўлмаслигини айтди 53
championat.asia
Испания Кубоги. "Атлетико" илк ўйинда "Барселона" дарвозасига жавобсиз 4 та гол урди
Эрик Гарсия: "Сўнгги пайтларда ҳакамларнинг бирорта қарори бизнинг фойдамизга бўлмаяпти"
Умтити Месси ҳақида: "Фақатгина Месси ўйинни ёлғиз ўзи ютишга қодир эди"
"Ўзбекнефтгаз" "Насаф", "Бухоро" ва "Бунёдкор" клубларини молиялаштиришни тўхтатмоқда
Комментарии