Канчельскис Ўзбекистон — Россия ўйини ҳақида ўз фикрини билдирди
05 ноя 2022 16:05
Новости
Канчельскис Ўзбекистон — Россия ўйини ҳақида ўз фикрини билдирди
"Навбаҳор" клуби собиқ бош мураббийи Андрей Канчельскис Россия ва Ўзбекистон терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик ўйини ҳақида ўз фикрларини билдирди.
Россиялик мутахассис 2018 йилдан 2020 йилгача Наманганнинг "Навбаҳор" жамоасида икки бор ишлаган.
"Қизиқарли ўйин бўлади. Ўзбекистон Осиё конфедерациясида ёмон иштирок этмайди. Агар жамоа жасорат кўрсатса, Россияга ўзбеклар билан ўйинда қийин бўлади. Менимча, Тошкентдаги ўйинда стадион тўлади. Ўзбекистонда терма жамоа ўйинларига тушишни яхши кўришади.
Ўзбекистон ва Россияни солиштириш қийин. Биринчидан, Россия бу йилда атиги битта ўйин ўтказди. Иккинчидан, Ўзбекистон Осиё конфедерациясида иштирок этади ва у ерда умуман бошқа рақиблар", — деди Канчесльскис.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон — Россия ўйини 20 ноябрь куни Тошкентдаги "Пахтакор" стадионда бўлиб ўтади. Баҳс маҳаллий вақт билан 17:00да старт олади.
Похожие новости
21:09
ФИФА рейтинги янгиланди: Ўзбекистон беш поғона юқорилаб, Осиёнинг бешинчи жамоасига айланди 20
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади
Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
"Шармандалик, бу шармандалик!"
Комментарии