RU

Последние новости

22:53Миржалол Қосимов: "Бугун тўп билан муомала қила олмадик"  0 22:26Баҳром Ҳайдаров: "ОКМКдек жамоани ютиш биз учун катта шараф"  0 22:15U-21 биринчилиги. 23-турда пешқадам ўзгарди, "Бунёдкор"дан 6:1 ва бошқа натижалар  0 21:47Шерзод Жўраев: "Ҳозир кўпроқ футболчиларни руҳан тиклаш устида иш олиб боряпмиз"  5 21:24Ҳаким Фузайлов: "Шогирдларимга охиригача курашишгани учун раҳмат айтаман"  4 21:08Суперлига. ОКМК ўз уйида "Қўқон-1912"га мағлуб бўлди  20 20:53"Ливерпул"нинг ёз учун асосий мақсади аниқ  2 20:22Ўзбекистон U-20 термасининг Қозоғистонга қарши ўйинлар учун қайдномаси маълум қилинди  4 19:49Ламин Ямаль 2-3 ҳафтага сафдан чиқди  9 19:2028 ёшли Матета илк бор Франция терма жамоасига чақирилди  2 18:58Суперлига. Иккита пенальти тепилган беллашувда "Навбаҳор" бир киши кам "Хоразм" билан дуранг ўйнади  25 18:18Ўзбекистон терма жамоаси таркибидан тушиб қолган футболчилар  28 17:54Ўзбекистоннинг Кувайт ва Уругвай билан ўйинлар учун таркиби маълум  46 17:38Мбаппе Винисиуснинг худбинлигидан норози  18 17:10АПЛ раиси лигалар ўйин тақвими бўйича ФИФА билан курашаётганини таъкидлади  0

Камрон Саидазимов: "Асосий таркибда ўйнаш учун ҳаммада имконият бор" Новости

Камрон Саидазимов: "Асосий таркибда ўйнаш учун ҳаммада имконият бор"

"Локомотив" - "Сурхон" ўртоқлик учрашувидан сўнг "темирйўлчилар" ярим ҳимоячиси Камрон Саидазимов қисқача интервью берди.

- Икки ойдан ошиқроқ давом этган карантиндан кейин иккинчи синов-назорат ўйинида майдонга тушдик. Бу Суперлига 4-турига тайёргарлик доирасида сўнгги ўйин бўлди. «Сурхон» - яхши шаклланган жамоа. Ўйин қийин кечди, бошида 2та гол уриб олдик. Шундан кейин 10 дақиқача қийналдик. Аммо кўп ўтмай тизгин яна қўлимизга ўтди.

- Мураббий бугун сизни асосий таркибга қўйди. Ҳиссиёт бошқача бўлдими?
- Ҳа, шундай. Чунки жамоага келганимдан бери илк марта асосий таркибда майдонга тушдим. Гарчи ўртоқлик ўйини бўлсада, «Локомотив» таркибида ўйнаш босим юклайди.

- Карантиндан кейин жамоанинг ҳолати қандай? 15 июнь куни бирданига ўйнаб кетиш қийин бўлмайдими?
- Тўғри, қийин бўлади, лекин машғулотларда астойдил ишлаб тайёр бўлиб олишга ҳаракат қиляпмиз. Чемпионат бошланганда ким қандай ҳолатда эканлиги кўринади. Худо хоҳласа, биз мавсумнинг давомига тайёрмиз деб ўйлайман.

- Бугунги ўйин қанчалик оғир ўтди?
- Иккита гол урган бўлсакда, рақиб бизга етарлича қаршилик кўрсатди. Чемпионликни мақсад қилиб қўйганимиз учун барча ўйинларда ютишга ҳаракат қиляпмиз.

- Ўз ўйинингизни қандай баҳолайсиз?
- Бошида ҳаяжондан чиқиб кетиш бироз қийин бўлди. Аммо жамоага мослашиб кетишимга ишонаман. Бугун ўз ўйинимни кўрсата олдим деб ўйлайман.

- Расмий учрашувларда асосий таркибга кириш имконияти қандай?
- Асосий таркибга кириш учун ҳаммада имконият бор. Жамоамизда ёшнинг аҳамияти йўқ. Ким машғулотларда ўзини кўрсатса, мураббий унга ишонч билдиради ва асосий таркибга қўяди.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика