Камолиддин Тожиев: "Максим Шацких ҳакамни сўкмаган эди"
05 авг 2023 23:28
Новости
Камолиддин Тожиев: "Максим Шацких ҳакамни сўкмаган эди"
- Ўйин голга қадар кечди. Гол ҳам "рикошет"дан урилди. Умумий қилиб айтганда, бугунги учрашув битта голга қадар кечди ва ушбу гол ўйин натижасини ҳал этди.
- Максим Шацких қизил карточка олган ҳолатда нима рўй берди? Максим Александрович ҳакамни ҳақорат қилдими?
- Шацких ҳакамни сўкмади. Сўкиниш бўлди, лекин у гаплар ҳакам томонига айтилмаган эди. Футболчиларга гапираётган чоғида бу ҳолат рўй берди, ҳакам эса умуман бошқа томонда эди. Ҳакамни ҳақорат қилмаган эдик.
- Қизил карточкадан сўнг амалга оширилган ўзгаришларни сиз амалга оширдингизми ёки Максим Шацких онлайн тарзда жамоани бошқариб турдими?
- Йўқ, ўзгаришларни онлайн тарзда Максим Шацких амалга оширди.
- "Динамо"дан учралган мағлубиятдан сўнг, жамоа бугун катта хоҳиш билан ўйнаши кутилаётган эди, лекин "Пахтакор" футболчилари бугун бир оз футбол ўйнашга иштиёқ йўқдек кўринди. Бунга сабаб нима деб ўйлайсиз?
- Ўйинни таҳлил қиламиз ва кўриб чиқиб баҳо берамиз. Ўйиндан аввал ҳаммаси яхши эди.
- "Пахтакор" жамоаси сўнги йилларда Черанга жуда боғланиб қолди. Черан ҳам "универсал" футболчи, лекин шунга қарамай у қариб бормоқда. "Пахтакор" Черанннинг ёшроқ вариантини жамоага олиб келиш вақти келмадими?
- Машғулотларда Драган ҳеч кимдан қолишмайди. Тўғри, биз Черанга ўхшаш футболчи сотиб олсак ўзимизга яхши, лекин Черан машғулотларда ҳеч кимдан қолишмайди ва мен машғулотларга таянган ҳолда хулоса чиқараман.
- Бугунги учрашувдаги ҳакамликка баҳо берсангиз?
- Ҳакамликни муҳокама қилмайман ва гапиришни ҳам хоҳламайман. Кимдурлар шу орқали чемпион бўлмоқчи, майли бўлаверсин. Биз ҳакамларни муҳокама қилмаймиз.
- Кўпчилик "Пахтакор" жамоасининг ёзги трансферлар кампаниясини муваффақиятсиз дейишмоқда. Сизнинг бунга фикрингиз қандай?
- Биз ўзимиз амалга оширган трансферларимиздан тўлиқ қониқдик. Уларга "адаптация" учун вақт керак ва ҳаммаси ўз ўйинини топади.
- Санжар Қувватов бир неча йилдан буён "Пахтакор"нинг асосий дарвозабони, лекин сўнги учрашувларда Қувватов қўпол хатоларга йўл қўйди. Беларуслик янги дарвозабон ёки Отабек Бойдумородовга имконият бериш вақти келмадими?
- Бугунги учрашувдаги гол "рикошет" орқали урилди. Янги дарвозабонга келадиган бўлсак, у жамоага киришиб кетиш учун вақт керак, у ҳали йигитлар билан чиқишиб кетиши керак.
- Файзуллаев "Пахтакор"ни жуда қийин аҳволда ташлаб кетди. "Пахтакор" жамоасининг мураббийлар штаби Аббосдан хафа бўлдими?
- Унга таклиф чиқди ва у рози бўлди. Нима бўлганда ҳам, футболчи учун ўсиш бўлди. Тўғри у бизни бир оз ноқулай ҳолатга солиб қўйди, лекин унинг шартномасида шундай банд бор эди ва биз уни хоҳласак ҳам олиб қола олмасдик. Аббос бизни норози қилгани йўқ, лекин биз унинг қолишини истаган эдик.
- Нидерландиялик ҳимоячи Стинвурден бугун "дебют" учрашувини ўтказди. Ўзингиз ҳам ҳимоячи бўлгансиз, Стинвурденнинг бугунги ўйинига баҳо берсангиз?
- Биз уни сотиб олишдан олдин ўйинларини кўп кузатган эдик. У яхши ҳимоячи, фақат ҳозир унга вақт керак. Жамоага бир оз киришиб кетиши учун. Мен футбол ўйнаган вақтларим ҳам "Пахтакор"да кўпчилик ўйнаб кета олмас эди. Бир оз вақт ўтсин, у жамоага кўникиб кетиши керак.
- Август ойида "Пахтакор"ни принципиал рақибларга қарши бир нечта баҳслар кутиб турибди. Жамоа кейинги учрашувларга қанчалик тайёр?
- Биз тақвим қийинлигини билар эдик ва шу сабабдан йиғин ўтказдик. Ҳозир бизда захира ўриндиғи бор, биринчи даврада захирада футболчилар етишмаётганди. Худо хоҳласа, қолган барча учрашувларни яхши ўтказамиз.
Комментарии