RU

Последние новости

23:38АПЛ. "Арсенал" меҳмонда "Тоттенхэм"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, пешқадамликни мустаҳкамлади  17 22:32Эрон Про лигаси. "Истиқлол" меҳмонда ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди  0 22:15Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида йирик ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди  45 22:00"Пахтакор" собиқ дарвозабони фаолиятини Бразилияда давом эттиради  2 21:46"Бани Яс" — "Ал Айн". Таркиблар маълум  0 21:30"Қўқон-1912" "Бешиктош" футболчиси билан шартнома имзолади  4 21:06Лингард Жанубий Америкадан жамоа топди  0 21:05АПЛ. "Ливерпуль" 90+7 дақиқада гол уриб, "Ноттингем Форест"ни мағлуб этди  12 20:48"Ман Сити" португалиялик ҳимоячи учун "Арсенал" билан курашиши мумкин  2 20:20"Тоттенхэм" — "Арсенал". Таркиблар маълум  18 20:01ОПЛ. "Сабаҳ" муҳим ўйинда 88-дақиқада гол уриб, ғалабага эришди, Раҳмоналиев захирадан ўйинга қўшилди  1 19:38"Пахтакор"нинг янги мавсумдаги либоси қандай кўринишда бўлади?  11 19:13ОКМК янги мавсум учун қайдномасини эълон қилди  6 18:54Ислом Исмоилов: "Асосий таркибнинг 80-90 фоизи шаклланди"  10 18:41"Арал" Тожикистон жамоасини мағлуб этди  2

Камолиддин Тожиев: "Фақат Сергеевга боғланиб қолмаганмиз" Новости

Камолиддин Тожиев: "Фақат Сергеевга боғланиб қолмаганмиз"

Бугун бўлиб ўтган Суперлига 14-туридан ўрин олган "Насаф" - "Пахтакор" (2:2) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Камолиддин Тожиев матбуот анжуманида иштирок этди.


- Дастлаб ўйин ҳақида фикрингиз?

- Биринчи таймни жуда ёмон бошладик ва танаффусгача шундай давом этди. Иккинчи бўлимда эса Диёр Холматовни майдонга туширдик. Шундан кейн вазиятни ўз томонимизга оғдирдик. Охирги дақиқаларда иккита тўп киритиб мағлубиятдан қутилиб қолдик. Ўйлашимча, ўйин дурангга мос бўлди.

- "Пахтакор" бугун ғалабага тенг дуранг қайд этди. Бундан кўрини турибдики, жамоа ўзига келяпти. Бунга қандай эришяпсиз?

- Аввало футболчилар билан гаплашиб олишимиз керак эди ва шундай қилдик ҳам. Йигитларда ўзига бўлган ишонч сусайиб қолганди. Ҳозир эса шуни тўлиқ қайтаришга ҳаракат қиляпмиз. Жамоа шундай бўлиши керакки, таркибдаги исталган футболчи майдонда йўқ ўйинчи ўрнини тўлдириши лозим. Шундагина якдил жамоага айланамиз. Жамоа бирдек ўйнаши учун кўп меҳнат қиляпмиз.

- Олдинда иккинчи давра бор. Селекция ишлари бўладими?

- Ҳа, албатта. Бунинг учун ишлаяпмиз. Бир-икки нафар футболчини кўз остимизга олиб қўйганмиз.

- Жамоа олдига қўйилган мақсад ҳақида?

-  Мақсад битта - ҳар доим мавсумни юқори нотада ўтказиб, чемпион бўлиш.

- "Пахтакор" биринчи таймда "Насаф" дарвозаси томон деярли зарба бера олмади. Бу нима билан боғлиқ? 

- Бундай бўлишини кутмагандик. Жамоада толиқиш бор, кўп ўйинлар ўтказдик. "Насаф" яхши ўйнади, биз эса ўйинга киришиб кета олмадик.

- Давралар оралиғида легионер таклиф этиладими? 

- Бу борада иш кетяпти, ҳозирдан аниқ бир нарса дея олмайман.

- Жамоада психолог борми?

- Бош мураббий ўзим эканман, демак психолог ҳам ўзимман.

- Бунгача кўп ўйинларда асосан Игорь Сергеев гол уриб келаётганди. Бугун эса шундай бўлдики, Сергеев алмаштирилгандан кейин иккита гол урилди. 

- Энди бир нарсани тушуниш керак, Сергеев ҳам одам, темир эмас. Ундаям чарчоқ, толиқиш бўлади. Қолаверса алмаштиришсиз ўйнаяпти. Айтиб ўтганимдек, бизда бир футболчи ўрнини бошқаси боса олиши керак. Биз фақат Сергеевга боғланиб қолмаганмиз. 


Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика