RU

Последние новости

12:58Футзал бўйича Олий лига. БМБ "Бунёдкор"га нақд 12 та гол урди!  0 12:33Эшитдик-да! "Нефтчи" Алижоновга қизиқиш билдиряпти, Болтабоев келишиб бўлди  2 12:16Битта хатони учинчи маротаба такрорлаётган ЎФА!  5 12:06"Ливерпуль" асосий трансфер мақсадини белгилаб олди  0 11:40Ўзбекистон КХДРга қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум  16 11:20"Барселона" Мартинес билан шартномани узайтиради ва Кристенсенни қўйиб юборади  1 10:54Виктор Осимхен ёзда АПЛ клубига ўтиши мумкин  1 10:08«Арсенал»нинг яна бир футболчиси терма жамоа сафида жароҳат олди  3 09:30«У ўз даврининг энг яхши ярим ҳимоячиси» Зидан фаолиятидаги энг қийин рақиб номини айтди  2 08:52МЮга «Спортинг»нинг 17 ёшли футболчиси керак  3 08:17Неймарнинг агенти футболчининг келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди  2 07:47Бугун ёшларимиз Ироққа қарши иккинчи ўртоқлик учрашувида майдонга тушади  1 02:43Миллатлар лигаси. Франция меҳмонда Италияни мағлуб этди, Исроил Бельгиядан устун келди  8 02:16Қозоғистон терма жамоаси Черчесов қўл остида 0:15 тўплар нисбати билан Миллатлар лигаси антирекордини ўрнатди  15 01:29Кьеза қишда Италияга қайтиши мумкин?!  3

Камолиддин Мурзоев ва Шавкат Саломов билан йўл-йўлакай суҳбат Новости

Камолиддин Мурзоев ва Шавкат Саломов билан йўл-йўлакай суҳбат

1 ноябрь куни Қозоғистон премьер-лигасининг 31-туридан ўрин олган “Ордабаси” - “Шахтёр” баҳсини кузатишга муваффақ бўлдим.
Яхши биласиз, Қарағанданинг “Шахтёр” клубида икки ҳамюртимиз Шавкат Саломов билан Камолиддин Мурзоев фаолият олиб бормоқда. Иккала футболчимиз ҳам шу куни ўйинни асосий таркибда бошлади. Мурзоев ягона ҳужумчи сифатида ҳаракат қилган бўлса, Саломов чап қанот ярим ҳимоясида тўп тепди.

Уйин тугаганидан сўнг ҳамюртларимиздан интервью олишга ошиқдим. Футболчиларимиз мени қучоқ очиб кутиб олишди. Тўғрисини айтсам, бунақа очиқликни кутмагандим. Саломов жуда толиққан бўлишига қарамай, Тошкентга қайтаётганини билиб кўзлари ёнарди. Менга қараб кулиб «Қуёшли Ўзбекистонни соғиндим! Ҳақиқий ўзбекча ошни соғиндим» деди.

Мурзоев мендан «Ўйин қалай бўлди? Ўзбек футболи билан фарқи борми?» деб сўради. Мен эса «Тўғрисини айтсам, ўйин суръати бироз пастга ўхшади» дедим. Улар «Бўлиши мумкин, ҳарқалай мавсум охири, лекин мавсум бошида ё ўртасидаги уйинларни кўрганингизда ҳақиқий фарқни кўрардингиз» дейишди.

Шу билан йўлга отландик. Йўл-йўлакай улар билан савол-жавоб қилиб ўзаро фикр алмашдик.

- Айтинг-чи, Камол ака, Ўзбекистон футболи билан Қозоғистон футболи ўртасидаги фарқ нимада?
- Бу ерда футбол жуда қаттиқ назоратга олинган. Қозоғистон футбол федерацияси томонидан ҳам, УЕФА томонидан ҳам. Ва шу билан бирга клублар молиявий жиҳатдан анча бақувват. Шунинг учун ҳам клублар ўртасидаги рақобат анча кучли. Бундан ташқари, агар ўйинни майдондан кузатиш имконияти бўлмаса, чемпионат баҳслари тўғридан тўғри интернетда tv.ffk.kz сайти оркали трансляция қилинади. Бу сайт бир вақтнинг ўзида учтагача ўйинни кўрсатиш имкониятига эга.

- УЕФАнинг Қозоғистон футболига таъсири қандай?
- УЕФА клубларни қаттиқ назорат қилади. Уйинчиларнинг кийим-кечагидан бошлаб улар тузган шартномасига қадар. Агар клуб ўйинчиларга пул тўлашдан бош тортса, УЕФА тўлиқ ундириб беради. УЕФАнинг футболчиларни ҳимоя қиладиган ўз касаба уюшмаси бор.

- Жамоангизда легионерларга қўйилган талаб қандай?
- Бизда рақобат ҳам кучли. Регламентга кўра, клуб заявкасида 7 нафар легионерга рухсат берилган. Шулардан 5 нафари асосий таркибда ўйнаши мумкин. Яъни, бир вақтнинг ўзида майдонда 5тадан ортиқ хорижлик бўлмаслиги шарт.

- Футболчилар ўртасидаги рақобат борасида нима дея оласиз?
- Жуда кучли. Айниқса, легионерлар ўртасида. Юқорида айтганимдек, майдонда бир вақтнинг ўзида 5 нафардан ортиқ легионер ўйнаши мумкин эмас. Бизнинг жамоада менинг позициямда маҳаллий футболчилардан ташқари яна бир легионер билан рақобатлашишим керак бўлади. Энди фараз қиляпсизми? Битта позицияга камида 3 ўйинчи рақобатлашади.

- Агар Ўзбекистон клубларидан таклиф тушса қайтармидингиз?
- Ҳозирча мени Қозоғистонда барчаси қониқтиради: кескин чемпионат, кучли рақобат ва ҳаққоний ўйинлар. Шунинг учун бу хақда ҳали ўйлаганим йўқ.

- Камолиддин Кенжаев билан қайси жамоада бирга ўйнагансиз?
- Кенжаев билан Осиё ўйинларига тайёргарлик кўраётганда бирга йиғинга борганмиз. Ўшанда ака-укадек бўлиб қолгандик. У жуда ҳам яхши инсон. Ундан ҳали анча нарсани ўрганса бўлади. Ва шу ўринда ўтказилаётган акцияга тўлиқ қўшиламан. Тўғри, биз Ўзбекистонда кам бўламиз. Шунга қарамасдан, Камол ака учун қўлимиздан келганча ёрдам қиламиз. Камолиддин ака, биз сиз билан бирга!

Шу йўсинда қизиқарли суҳбат туфайли қандай қилиб Тошкентга етиб келганимизни ҳам билмай қолибмиз.
Чегарадан ўтгандан сўнг Камолиддин ва Шавкат акага суҳбат учун миннатдорчилик билдириб, бир-биримизга соғлик-саломатлик тилаб хайрлашдик.

Тўғрисини айтсам, хайрлашиб бўлгач, бизда бундай футболчилар борлигидан фахрланиб кетдим. Бу инсонларни нафақат ҳақиқий профессионал, балки яхши инсон эканликларига яна бир бор амин бўлдим.

Даврон Абдулатипов.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика